Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Артур Конан Дойл

Артур Конан Дойл

 

Артур Конан Дойл (ингл. Arthur Conan Doyle; 22-май 1859 — 7-июл 1930) — шотландиялик физик ва ёзувчи. Артур Конан Дойл Шерлок Холмс ҳақида ёзган детектив асарлари билан бутун дунёга машҳурдир. Холмс ҳақидаги ҳикоялрни миллионлаб китобхонлар ҳозирга қадар севиб ўқийди. Холмснинг жиноят ишларини ажойиб мантиқ ва фикрлаш билан ҳал қилишига китобхон лол қолади.

Артур Конан Дойлнинг кўп асарлари рус тилидан ўзбек тилига таржима қилинган. Шу жумладан, „Шерлок Холмс ҳақида ҳикоялар“ кўп ўзбек китобхонларининг энг севимли асарларидандир.

Артур Конан Дойл 1859-йил 22-майда Эдинбургда таваллуд топган. Эдинбург Университетида таҳсил олган. Дойл ёзувчиликдан ташқари физика ва тиббиёт билан ҳам шуғулланган.

Конан Дойл ижодини „Сесасса водийсининг сири“ (1879) ҳикояси билан бошлаган. Дойл „Бадарға қилинганлар“ (1893), „Сардор Жерар жасорати“ (1894-95), „Родней Стон“ (1896) тарихий-саргузашт романлар, „Йўқолган дунё“ (1912), „Заҳарланган минтақа“ (1913), „Маракот жарлиги“ (1929) илмий-фантастик асарлар муаллифидир.