Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ботир Камол *

 Ботир Камол

 

"Инсон иқтидорининг чегараси йўқ. Истеъдодли ижодкор Ботир Камол ижодиёт маҳсулотларини ўқиганимда, ҳар гал шу фикр хаёл чегараларини эгаллаб туради." (Бахшулла Ражаб, Академик, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси)


Ботир КАМОЛ (Хайруллаев) — 1954 йил 9 апрелда Бухоро шаҳрида зиёли оиласида таваллуд топган. Бухоро Давлат педагогика институти (ҳозирги БухДУ) география-биология факультетида таҳсил олган. У кўп йиллар давомида унверситет ҳамда ўрта махсус билим юртларда педагогик фаолият билан шуғулланиб келган.
Унинг “Табобат ва қайта ёшариш сирлари”, “Зулматни тарк этиб ёхуд табобатнинг мўъжизавий салтанати” каби илмий-оммабоп ва бадиий асарлари, “Кўзларим йўлингда” - муаллифнинг назм ихлосмандларига тухфа этган шеърий гулдастаси, “Ота меҳри” романининг чоп этилиб, Ўзбекистон халқ ёзувчилари ҳамда академиклар томонидан “Ота меҳри қалб амрининг буюк азмидан бир нишонадир” дея ёзган сўзбошлари асарга берилган буюк баҳонинг ўзгинасидир.
“Алишер Навоий” номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида ўтказилган китоб тақдимотида, улуғ адиблар томонидан асарга берилган баҳо ва самимий тилаклари видеоролик тасмаларда муҳрланган. “YouTube”, “Fасеbоок”, “Telegram”, шунингдек кўплаб интернет сайтларида “Ота меҳри” романи Ўзбекистон Миллий кутубхонаси томонидан дунё жамоатчилигига тақдим этилган. Республика, вилоят ва туман матбуотида мунтазам қатнашиб туради.
Муаллифнинг асарлари “Даракчи”, “САОДАТ”, “Ташхис”, “ШИФО-инфо”, “Етти мўъжиза” журналларида, шунингдек “Бухорои Шариф” вилоят ҳамда “Галаосиё овози”, туман газеталарида чоп этилган.
Асарлари таниқли ижодий гуруҳлар томонидан саҳналаштирилиб, санъатсевар халқимиз маънавий мулкига айланган.