Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Фёдор Михайлович Достоевский

Фёдор Михайлович Достоевский

 

Фёдор Михайлович Достоевский (Фёдор Михайлович Достоевский, Ѳедоръ Михайловичъ Достоевскій; 30-октабр (11-ноябр) 1821, Москва, Россия Империяси — 28-январ (9-феврал) 1881, Санкт Петербург, Россия Империяси) — энг буюк рус ёзувчиларидан бири.

Достоевский Фёдор Михайлович [1821.30.10(11.11), Москва — 1881.28.1 (9.2), Санкт-Петербург] — рус ёзувчиси. Ижодий фаолияти 1844 йилда бошланган. Биринчи романи — "Бечора одамлар"да (1846) хўрланган, ижтимоий адолацизликка дучор бўлган "кичкина одамлар"нинг қисмати ҳикоя қилинган. "Қиёфадош" (1846), "Оқ тунлар" (1848) қиссалари ҳам ижтимоий мавзуда. Н. Добролюбов, В. Белинский каби демократ зиёлиларнинг инқилобий ғояларига маҳлиё бўлиб қолган Д. 1847 йилдан рус инқилобчиси ва хаёлий социалисти М.В. Петрашевский тўгарагига фаол қатнашиб, хаёлий социализм ғоясини қўллаб-қувватлайди. Мазкур тўгаракда қатнашиб, мавжуд давлат тузумини куч ишлатиб ўзгартиришга ҳаракат қилгани учун Д. ўлим жазосига хукм қилинади (1849). Нуфузли давлат ва жамоат арбобларининг аралашувидан сўнг , подшо Александр ИИ ўлим жазосини 4 йиллик каторга сургуни билан алмаштиради. Ёзувчи Омск каторга қамоқхонасида (1850—54) ва Семипалатинскда интизомий ҳарбий хизматда бўлди (1854—59). 1859 йилдан Петербургда Узоқ муддатли тутқунлик ва сургун Д. ижодида ўз ифодасини топади, тушкунлик устувор мавзуга айланади. "Степанчиков қишлоғи ва унинг ахолией" (1859), "Хўрланганлар ва ҳақоратланганлар" (1861), "Ўлик хонадондан мактублар" (1861—62) асарлари жаҳолат ботқоғига ботиб, инсоний қиёфасини ёқотган руслар ҳаётига бағишланган.

Д. М.М. Достоевский (акаси) билан ҳамкорликда "Время" (1861—63), "Епоха" (1864—65) жур.ларини нашр этади. Буларда Россиядаги крепостнойлик тартиби, аслзода (дворян) ларнинг маънавияхлоқий тубанлиги, меҳнаткашлар шафқатсиз эксплуатация қилинишини фош этишдан ташқари, миллатчилик, буюк давлатчилик (шовинизм) ғоялари, хусусан, чор Россияси томонидан Туркистоннинг забт этилиши тарғиб қилинади. "Биз Европага бостириб борсак, улар бизни варварлар сифатида қарши олади, Осиёда эса бизни маданиятли миллат каби кутиб олишади", деб, Кауфман, Скобелев сингари ҳарбийлар Туркистонни босиб олишга даъват этилади.

"Жиноят ва жазо" (1866), "Телба" (1868) романларида рус халқининг маънавий муаммолари бадиий бўёқларда яққол акс эттирилган. "Жинлар" (1871—72), "Ўсмир" (1875) романларида эса рус "оқсуяклари" табақаси, амалдорлари орасида маънавий қашшоқлик, амалпарастлик, очкўзлик ва худбинлик каби иллатлар чуқур илдиз отгани кўрсатилган, ички-миллий муаммоларни бошқа бир халқ ҳисобига ҳал этиб бўлмаслиги эътироф этилган. "Оға-ини Карамазовлар" (1879—80) романида жамият ва шахс ўртасидаги чуқур зиддият, руҳий инқироз ва фожиа ўз ифодасини топган.