Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Халима Худойбердиева

Халима Худойбердиева

 

Ҳалима Худойбердиева 1947 йил 17 майда Сирдарё вилоятининг Боёвут туманида дунёга келган. Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини тугатган (1972).
«Саодат» журналида адабий ходим, бўлим мудири (1972—75), бош муҳаррир ўринбосари ва бош муҳаррир (1982—94), Ёшлар нашриётида бўлим мудири (1978—82), Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси раиси (1990—94), «Ёзувчи» нашриётида етакчи муҳаррир (1996—98), «Санам» журналида бош муҳаррир ўринбосари (1998—2003), 2004 йилдан «XXI аср» газетасида бўлим муҳаррири бўлиб ишлаган.
Ҳалима Худойбердиеванинг илк шеърлари ўқувчилик йилларида Янгиер тумани газетасида босилган (1964). Шундан кейин унинг «Илк муҳаббат» (1968), «Оқ олмалар» (1973), «Чаман» (1974), «Суянч тоғларим» (1976), «Бобо қуёш» (1977), «Иссиқ қор» (1979), «Садоқат» (1983), «Муқаддас аёл» (1987), «Бу кунларга етганлар бор», «Ҳурлик ўти» (1993), «Тўмариснинг айтгани» (1996) «Йўлдадирман» (2005) ва бошқа шеърий китоблари нашр этилган.
Ҳалима Худойбердиеванинг шеърлари кўплаб хорижий тилларга таржима қилинган. Тўфон Миннуллиннинг «Алла» песаси унинг таржимасида Ўзбек Миллий академик драма театри саҳнасида қўйилганди. Фазу Алиева, Силва Капутикян, Иброҳим Юсупов ижодидан таржималар қилган.
Шоира шеърларида севги-садоқат, меҳр ва мурувват туйғуларини тараннум этаркан, улар орқали ўзбек хотин-қизларининг орзу ва армонларини изҳор қилади. Ва айни пайтда лирик қаҳрамон ўй-хаёлларини, унинг ички кечинмаларини ёрқин ифодалайди. Бу билан у замондошларида аёлларга нисбатан ҳурмат ва муҳаббат ҳисларини учқунлантиришга интилади. Унинг кўплаб шеърлари хорижий тилларга таржима қилинган.
Ҳалима Худойбердиев биринчи чақириқ Олий Мажлис депутати, Ҳамза номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1990), Ўзбекистон халқ шоираси (1992 йил). 2018 йилда "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган. Шоира 2018 йил 17 август куни вафот этган.