Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ҳикматулла Нигматов *

Ҳикматулла Нигматов

 

Ҳикматулла Нигматов 1946 йили 8 сентябрь куни Тошкент шаҳрида хизматчилар оиласида туғилди. Ҳ.Нигматовнинг отаси Нигматжон Шукуров Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси, олий маълумотли эди. 2003 йилда вафот этган. Онаси Шукурова (Норхўжаева) Мархаматхон 1925 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, олий маълумотли. Турмуш ўртоғи Нигматова (Шарипова) Муаттар Акбаровна 1947 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, олий маълумотли, нафақада.1953 йили Ҳ.Нигматов Тошкентдаги Темир йўли қарамоғидаги 40-ўрта мактабнинг биринчи синфига борди ва ушбу 11 йиллик мактабни 1964 йили “Олтин медаль” билан якунлади ва шу йилининг ўзида Тошкент электротехника алоқа институтининг “Радиоалоқа, радиоузатиш ва телевидение” факультетига муваффақиятли имтиҳонларни топшириб ўқишга кирди.

1969 йили институтни муваффақиятли тугатиб Ўзбекистон алоқа вазирлиги қошидаги кабель ва радиореле магистраллар бошқармасига лаборатория муҳандиси лавозимига ишга жойлашади. Ўзининг иш фаолиятини ушбу бошқармадан бошлайди.

Ўзбекистон Республикасининг барча вилоятларидаги туман ва шаҳар аҳолиларини телевидение билан таъминлаш мажбурий бўлганлиги сабабли 20 дан ортиқ радиореле ва телевидение станцияларда узатгич қурилмаларини ўрнатиб ва созлаб бериш топшириғи асосида ишлар бажарган. Жумладан, Самарқанд вилоятига қарашли Қой-тош, Перевал, Чолпон ота ва Самарқанд шаҳрининг ўзида жойлашган радио реле ва телевизион станцияларида, Ангрен, Гулистон шаҳридаги, Қашқадарё вилоятининг Адамтош ва Қарши шаҳрининг ичида жойлашган станцияда, Сурхондарё вилоятидаги Жарқўрғон, Вахшивари, Термиз ва Денау станцияларида, Қорақолпоқ Автоном Республикасидаги Турткул ва Нукус шахридаги, Навои, Бухоро ва Фарғона водийсидаги вилоятларда жойлашган радиореле ва телевидение станцияларидаги қурилмаларни ўрнатиш, уларни созлаб ишга тушириш ишлари билан шуғулланган.

Алоқа сохасини етук мутахассиси сифатида жуда кўп фойдали ишларни бажаргани учун кўп ташаккурномалар ва пул мукофотлари билан тақдирланган. Яхши мутахассис бўлгани учун бошқарма бошлиғининг буйруғи билан уни Тошкент шахридаги телемарказга УКВ РПС цехининг бошлиғи этиб тайинланган.

Ҳар бир борган жойда Ҳ.Нигматов янгилик киритишга харакат қилган. Ўрта Осиёдаги 5 та давлатлар ичида биринчи бўлиб рангли телевидениени ишга тушириш кераклигини исботлаб берган. Шунинг учун шахсан алоқа вазирининг топшириғига биноан Новгород шахрида жойлашган Кантемир заводига бориб, Ўзбекистоннинг пойтахти бўлган Тошкент шахрида рангли телевидениени ишга тушириш мақсадида, рангли сигналларни ишлаб чиқарадиган генераторни олиб келиш топширилади. Ягона нусҳа бўлган ушбу генератор олиб келинади ва шаҳсан Ҳ.Нигматов иштирокида 1970 йилнинг 18 декабрь куни Тошкент телевиденияси орқали тажриба сифатида эфирга узатилади, яъни Ўрта Осиёда биринчи рангли сигналлар эфирга узатилган.

Янгиликлар яратиш ва илмий ишлар билан шуғулланиш ниятида Ҳ.Нигматов 1971 йили аспирантурага киради ва телефон алоқа каналлари орқали рақамли сигналларни оптималь тақсимлаш масалалари билан шуғуллана бошлайди. Ушбу илмий йўналиш натижасида Исмоил Мухамеджонов билан биргаликда 2000 дан ортиқ ярим ўтказгичли транзисторлардан иборат ҳар ҳил тезликда ва модуляцияда ишлайоладиган қурилма яратадилар. Бу қурилма (прибор) янгилик ҳисобланиб, авторлик патентига сазовар бўлади. 1974 йилнинг ноябрь ойида 05.13.01 − “Техническая кибернетика и теория информации” мутахассислиги бўйича кандидатлик диссертациясини маҳсус кенгашда мувафаққиятли ёқлайди. Мавзу жуда ҳам долзарб бўлганлиги ва диссертация ишида илмий янгиликлар бўлганлиги учун Москвадан жуда қисқа вақт ичида тасдиқланади.

Илмий изланиш ишларини яхши бажараётгани учун уни 1975 йили Ўзбекистон фанлар академиясининг Кибернетика институтидаги “Информацион ҳисоблаш тармоқлари” лабораториясига “Катта илмий ходим” лавозимига тайинланади. Ўзбекистон Республикасидаги барча вилоятлардан ўтаётган телефон ва телеграф алоқа каналлари орқали ҳисоблаш техникаси учун рақамли алоқа тармоғини яратишга мувофақ бўлади.

Ўзбекистон Республикаси алоқа вазирлигининг таклифига биноан, 1977 йили Республика информацион хисоблаш марказига ишга қабул қилинади ва директорнинг илмий ишлари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланади. Унинг шаҳсий рахбарлигида алоқа сохасида 7 (еттита) автоматлаштирилган бошқарув тизими ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Ўзбекистон алоқа вазири Т.М. Тўхтаевнинг топшириғига биноан Украинанинг Киев ва Белоруссиянинг Минск шахрига бир комплект “Робот” яъни Аналогли сигналларни рақамли сигналларга ва рақамли сигналларни аналогли сигналларга ўтказиб берувчи, яъни телефон тармоқлари орқали мижозларга (телефон абонентларига) автлматик жавоб бериш учун ишлатиладиган қурилмани олиш учун асослаб бериб бир комплектини олиб келиш учун юборилади. Ушбу топшириқ муваффақиятли бажарилади ва собиқ Иттифоқда биринчи бўлиб Тошкент шаҳрида реал вақтда ишлайдиган автоматлаштирилган телефон тармоқларини таъмирлаш, абонентларга робот орқали жавоб бериш, таъмирлаш монтёрларига автоматик равишда тузатиш учун нарядлар бериб, уларни бажарилишини назорат этиш тизими Ҳ.Нигматов раҳбарлигида ишлаб чиқилади. Тошкент шахридаги барча телефон станциялари, уларнинг мижозлари (абонентлар, ташкилотлар, муассасалар, фирмалар), уларнинг исм ва фамилиялари, уй адреслари, телефон тармоғини ташкил этган алоқа кабелларининг тури, узунлиги, боғланиш усулларининг структураси ва бошқа маълумотларнинг базаси (омбори) яратилади ва 1979 йилнинг 24 май куни Москва ва Ленинграддан келган Давлат коммисиясига топширилади. Ушбу автоматлаштирилган таъмирлаш бюросининг (АТБ) дастурий воситасини ишлаб чиқарилганлиги учун авторлик гувоҳномаси олинган.

Собиқ Иттифоқнинг маҳсус топшириғини бажариш учун, яъни Марказ билан харакатланаётган объектлар орасида маълумотлар узатиш учун глобал алоқа тармоғини яратиш учун Ленинграднинг “Красная Заря” ИИЧБ махсус бўлими билан ва Ўзбекистон Фанлар академиясининг “Кибернетика” ИИЧБ ҳамкорлигида Маҳсус соҳавий катта бўлим ташкил этилади ва унинг раҳбари этиб Ҳ.Нигматов тайинланади. Ушбу бўлим Ленинградда 1979 йилдан 1991 йил Мустақиллик кунигача бўлган даврда жуда катта ишлар бажарилади. Жумладан, харакатланаётган объектлар, яъни учиб бораётган объектлар, самолетлар, автотранспорт воситалари, сувларда харакатланаётган кемалари билан реаль вақтда ишлайдиган юқори ҳавфсизлигини ва мустахкамлигини таъминлайдиган тизимларнинг моделлари, алгоритмлари Ҳ.Нигматов томонидан янги усуллар ишлаб чиқилди ва амалда қўлланиш учун топширилди. Шу йўналишда бажарилган ишланмалар асосида 80 тага яқин илмий мақолалар “Очиқ чоп этилиши мумкин эмас” ва “Ҳизмат юзасидан қўллаш” грифи асосида чоп этилган.

1986 йилда Ленинград, Москва, Киев ва Новосибирск шахарларидаги Илмий ва Олий ўқув юртларида опробациядан ўтиб, икки мутахассислик яъни 05.12.14 - “Тармоқлар, алоқа узеллари ва маълумотларни тақсимлаш” ва 05.13.01 - “Техникавий тизимларда бошқариш” бўйича ўзининг докторлик диссертациясини тайёрлади. Ушбу “Ҳар ҳил турдаги ва ўзгарувчан структурали алоқа каналлари асосида ташкил топган тармоқларни оптималь бошқаришни моделлари ва алгоритмлари” мавзусидаги докторлик диссертацияси ҳам “Ҳизмат юзасидан қўллаш” грифи асосида Махсус илмий кенгашга топширилди. Унинг ҳимоясида 36 та маҳсус илмий кенгаш аъзоларидан 11 таси собиқ Иттифоқда алоқа соҳасида энг кучли ҳисобланган олимлар жумладан, Москва шаҳридан академик Харкевич Анатолий Демьянович, Рогинский Вадим Николаевич, Лениниграддан Захаров Григорий Павлович, Варшавский Виктор Ильич, Финк Лев Матвеевич, Шибанов Виталий Сергеевич, Данилевский Юрий Глебович, Шатунов Владимир Михайлович, Киевдан Зайченко Юрий Петроаич ва бошқалар Москва, Ленинград, Киев, Новосибирск, Одесса ва Тошкент шахридаги олимлар иштирок этганлиги сабабли Москва шахридаги Олий аттестация комиссияси тамонидан жуда қисқа вақт ичида тасдиқланди.

1991 йилнинг февраль ойида Ҳ.Нигматов Собиқ Иттифоқнинг Бутуниттифоқ метрология, стандартлаш ва сифатни бошқариш Давлат стандартиниг Шарқий филиалининг институтига “Радиотехника ва физикавий ўлчов воситалари” кафедрасининг мудири ва вақтинча директор вазифасини бажариш лавозимига ўтказилади.

Шу йилнинг июнь ойида Ўзбекистон Республикасининг раҳбарияти томонидан ишга таклиф этилади ва Ўзьекистон Республикаси Президенти аппаратининг Ишлар бошқармасига қарашли “Информатика” сектори мудирлигига қабул қилинади. Унинг шаҳсий раҳбарлиги ва иштирокида махаллий компьютер тармоғи, ҳамда Ўз.Р Олий Кенгаш депутатлари учун “Рада Мажлис” овоз бериш автоматлаштирилган тизими яратилиб ишга туширилади. Кейинчалик у Вазирлар Махкамасининг “Фан, таълим ва ижтимоий ривожланиш” комплексидаги бўлимида сектор мудири лавозимига ўтказилади. Ўзбекистонда Олий аттестация комиссиясини ташкил этиш пайтида эксперт кенгашларининг структурасини тузишда фаол иштирок этади. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикасида фан ва техника Давлат қўмитасини ташкил этишда қатнашади. Унинг асосланган таклифига биноан, ушбу Давлат қўмита структурасида “Ахборотлаштириш” Бош бошқармаси ташкил этилади. Ўзини ҳар тамонлама билим эгаси ва ташкилотчи эканлигини кўрсатган Ҳ.Нигматов Ўзбекистон Республикаси Президенти аппаратига маслаҳатчи этиб тайинланади. У фан, таълим ва ижтимоий масалалар бўйича маслаҳатчи, Ўзбекистон фанлар академиясини, Олий ва ўрта махсус касб таълим вазирлиги, ҳалқ таълим вазирлиги, тиббиёт вазирлиги, Фан ва техника Давлат қўмитаси ва Олий аттестация комиссиясига куратор эди. Унинг таклифига биноан “Ўзбек космос” миллий агентлиги ташкил этилди, раҳбарлигида эса Ўзбекистонда тиббиётни ривожлантириш концепцияси ишлаб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойишига биноан Ҳ.Нигматов Ўз.Р. Фанлар Академиясининг “Кибернетика” Илмий ишлаб чиқариш бирлашмаси (ИИЧБ) бош директори ва Ҳисоблаш марказли кибернетика институти директори лавозимига тайинланади. Ушбу ИИЧБ қарамоғида 3 та академик институтлар, яъни “Ҳисоблаш марказли кибернетика институти”, “Системали тадқиқотлар институти”, “Алгоритм” илмий текшириш институти, 2 та маҳсус лойихалаш конструкторлик бюролари (СПКБ АСУ ва СПКБ РАСУ) ва тажриба синов заводи бор эди.

Унинг бош директорлик даврида рақамли маълумотларни қайта ишлаш, ҳар хил симли ва симсиз алоқа линияларидан тузилган тизимлар ва тармоқларни ривожлантириш юзасидан Малайзия, Германия, АҚШ ва бошқа давлатлар билан ҳамкорликда илмий изланиш ишлари олиб борилди.

Ҳ.Нигматов юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича фаол ишлар олиб борди. Беш йилдан ортиқ вақт ичида 05.13.01 – “Техник тизимларида бошқариш”, 05.13.06 – “Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари”, “05.13.14 – “Маълумотларни қайта ишлаш тизимлари”, “05.12.14 – “Тармоқлар, алоқа узеллари ва маълумотларни тақсимлаш” ихтисослари бўйича докторлик ва фан номзодлари учун ҳимоя қилиш Маҳсус кенгашининг раиси сифатида раҳбарлик қилиб, 29 фан докторлари ва 74 фан номзодлари ларажасини олиш бўйича ҳимоялар қилинди ва барчалари Ўзбекистон ОАК тамонидан тасдиқланди. Шулардан, 11 та номзодлик диссертацияларини Иемен, Сирия, Вьетнам, Исроил ва бошқа давлатлардан келган хорижий фуқоралар эдилар. У “Информатика ва энергетика муммолари” Ўзбекистон журнали бош мухаррир муовини эди.

Ҳ.Нигматов “Ҳисоблаш тажрибалари, назорат ва оғир структурали объектларни бошқариш, маълумотларни қайта ишлаш даврида янги ахборот технологияларини яратиш, информацион−ҳисоблаш тармоқларини янгилаш ва ривожлантириш лойихаларини яратиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш” мавзуси бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат илмий−техникавий дастурининг илмий раҳбар эди.

1998 йилнинг июль ойида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг таклифига биноан “Маҳаллий Телеком” Акциядорлик компаниясининг янги технологияларни қўллаб амалга ошириш бўйича бош директорнинг ўринбосари этиб тайинланди. Ушбу Акциядорлик компания 2001 йилда “Ўзбектелеком” Акциядорлик компаниясига айлантирилди. Ушбу лавозимда ишлар экан у алоқа соҳасида янги ахборот технологияларини ишлаб чиқиш, “Ўзбектелеком” АКнинг вилоят, туман ва шахар филиалларида комплекс рақамли электрон тизимларни амалда тадбиқ этиш бўйича раҳбар эди. Ҳ.Нигматовнинг таклифига биноан “Интал Телеком” корхонаси ташкил этилди ва Ўзбекистон Республикасидаги барча вилоят ва туман марказларини маълумотларни узатиш учун бирлаштирувчи транспорт тармоғи яратилди. Бундан ташқари, унинг раҳбарлигида “Ўзбектелеком” АК аппарати учун махаллий компьютер тармоғи яратилди, абонентларни телекоммуникация ҳизматларини бажарганлиги учун ҳисоб−китоб қилиш ва тарификация дастурлари ишга туширилди.

“Наманган Телеком” ва “Қорақолпоқ Телеком” Акциядорлик жамиятларининг кузатув кенгаши раиси эди. Унинг раислик даврида телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш муаммоларини ҳал этди. Жумладан, Ўзбекистон Почта ва телекоммуникация Агентлигининг делегация раҳбари сифатида Хитой давлатидаги жуда катта компания ҳисобланган “Хуавей” компанияси билан хамкорлик Меморандуми тасдиқланди ва давлатимизда биринчи бўлиб Наманган вилоятининг Косонсой туманида симсиз радиоалоқа тизими яратилиб ишга туширилди. Ушбу тизим ёрдамида рақамли телефон алоқа орқали халқаро компьютер тармоғи бўлмиш “Интернет”га уланиш мумкин бўлди.

Ҳ.Нигматов техника фанлари доктори, профессор бўлганлиги учун илмий педагогик фаолиятини ҳам давом эттирди. У 10 йил давомида Тошкент автомобиль йўллари институтининг “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедрасининг мудири, профессори лавозимларида 0.5 ставка ўриндош сифатида ишлади. Унинг шаҳсий иштирокида кафедранинг локал тармоғи, яъни 4 та компьютер синқлари, 7 та маъруза аудаториялари, ректор хонаси ва асосий административ хоналаридаги компьютерлар бир бирлари билан боғланиб, ягона махаллий компьютер тармоғи ишга туширилди. Бундан ташқари, жорий, оралиқ ва якуний назоратларни ўтказиш учун Ҳ.Нигматовнинг ўғли Баҳтиёр Нигматов тамонидан яратилган ва авторлик патенти олинган компьютер тест дастури ишга туширилди. Барча компьютер хоналарига видеокамералар ўрнатилиб, реал вақтда “Ўзбектелеком” АК даги иш жойидан назорат қилиб бошқариб турди. Ушбу видео тизими орқали институтнинг ректори хонасидаги экранда устозларнинг ўтаётган маърузалари, лаборатория ишларини ва амалий ўтказилаётган машғулотларини ҳам кўриб туриш мумкин эди.

Ҳ.Нигматовнинг асосий илмий педагогик фаолияти асосан “Ахборот коммуникацион технологияларининг тизим ва тармоқларини оптимал назария ва усулларини ривожлантириш”, “Кенг тарқалган телекоммуникацион тармоқларда маълумотлар пакетларини оптималь бошқариш”, “Компьютер тизими ва тармоқларида IP телефония”, “Ахборот ҳавфсизлиги”, “Телекоммуникация тармоқларида ахборотларни ҳимоялаш”, “Мобиль алоқа ва сунъий йўлдошлар тизим ва қурилмалари” ва ҳар ҳил ахборот технологияларини яратишга қаратилган.Ҳ.Нигматов юқори малакали кадрларни тайёрлаш бўйича фаол ишлар олиб борди. Беш йилдан ортиқ вақт ичида 05.13.01 – “Техник тизимларида бошқариш”, 05.13.06 – “Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари”, “05.13.14 – “Маълумотларни қайта ишлаш тизимлари”, “05.12.14 – “Тармоқлар, алоқа узеллари ва маълумотларни тақсимлаш” ихтисослари бўйича докторлик ва фан номзодлари учун ҳимоя қилиш Маҳсус кенгашининг раиси сифатида раҳбарлик қилиб, 29 фан докторлари ва 74 фан номзодлари ларажасини олиш бўйича ҳимоялар қилинди ва барчалари Ўзбекистон ОАК тамонидан тасдиқланди. Шулардан, 11 та номзодлик диссертацияларини Иемен, Сирия, Вьетнам, Исроил ва бошқа давлатлардан келган хорижий фуқоралар эдилар. У “Информатика ва энергетика муммолари” Ўзбекистон журнали бош мухаррир муовини эди.

Ҳ.Нигматов “Ҳисоблаш тажрибалари, назорат ва оғир структурали объектларни бошқариш, маълумотларни қайта ишлаш даврида янги ахборот технологияларини яратиш, информацион−ҳисоблаш тармоқларини янгилаш ва ривожлантириш лойихаларини яратиш усулларини ишлаб чиқиш ва амалда қўллаш” мавзуси бўйича Ўзбекистон Республикаси Давлат илмий−техникавий дастурининг илмий раҳбар эди.

1998 йилнинг июль ойида Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлигининг таклифига биноан “Маҳаллий Телеком” Акциядорлик компаниясининг янги технологияларни қўллаб амалга ошириш бўйича бош директорнинг ўринбосари этиб тайинланди. Ушбу Акциядорлик компания 2001 йилда “Ўзбектелеком” Акциядорлик компаниясига айлантирилди. Ушбу лавозимда ишлар экан у алоқа соҳасида янги ахборот технологияларини ишлаб чиқиш, “Ўзбектелеком” АКнинг вилоят, туман ва шахар филиалларида комплекс рақамли электрон тизимларни амалда тадбиқ этиш бўйича раҳбар эди. Ҳ.Нигматовнинг таклифига биноан “Интал Телеком” корхонаси ташкил этилди ва Ўзбекистон Республикасидаги барча вилоят ва туман марказларини маълумотларни узатиш учун бирлаштирувчи транспорт тармоғи яратилди. Бундан ташқари, унинг раҳбарлигида “Ўзбектелеком” АК аппарати учун махаллий компьютер тармоғи яратилди, абонентларни телекоммуникация ҳизматларини бажарганлиги учун ҳисоб−китоб қилиш ва тарификация дастурлари ишга туширилди.

“Наманган Телеком” ва “Қорақолпоқ Телеком” Акциядорлик жамиятларининг кузатув кенгаши раиси эди. Унинг раислик даврида телекоммуникация тармоқларини ривожлантириш муаммоларини ҳал этди. Жумладан, Ўзбекистон Почта ва телекоммуникация Агентлигининг делегация раҳбари сифатида Хитой давлатидаги жуда катта компания ҳисобланган “Хуавей” компанияси билан хамкорлик Меморандуми тасдиқланди ва давлатимизда биринчи бўлиб Наманган вилоятининг Косонсой туманида симсиз радиоалоқа тизими яратилиб ишга туширилди. Ушбу тизим ёрдамида рақамли телефон алоқа орқали халқаро компьютер тармоғи бўлмиш “Интернет”га уланиш мумкин бўлди.

Ҳ.Нигматов техника фанлари доктори, профессор бўлганлиги учун илмий педагогик фаолиятини ҳам давом эттирди. У 10 йил давомида Тошкент автомобиль йўллари институтининг “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедрасининг мудири, профессори лавозимларида 0.5 ставка ўриндош сифатида ишлади. Унинг шаҳсий иштирокида кафедранинг локал тармоғи, яъни 4 та компьютер синқлари, 7 та маъруза аудаториялари, ректор хонаси ва асосий административ хоналаридаги компьютерлар бир бирлари билан боғланиб, ягона махаллий компьютер тармоғи ишга туширилди. Бундан ташқари, жорий, оралиқ ва якуний назоратларни ўтказиш учун Ҳ.Нигматовнинг ўғли Баҳтиёр Нигматов тамонидан яратилган ва авторлик патенти олинган компьютер тест дастури ишга туширилди. Барча компьютер хоналарига видеокамералар ўрнатилиб, реал вақтда “Ўзбектелеком” АК даги иш жойидан назорат қилиб бошқариб турди. Ушбу видео тизими орқали институтнинг ректори хонасидаги экранда устозларнинг ўтаётган маърузалари, лаборатория ишларини ва амалий ўтказилаётган машғулотларини ҳам кўриб туриш мумкин эди.

Ҳ.Нигматовнинг асосий илмий педагогик фаолияти асосан “Ахборот коммуникацион технологияларининг тизим ва тармоқларини оптимал назария ва усулларини ривожлантириш”, “Кенг тарқалган телекоммуникацион тармоқларда маълумотлар пакетларини оптималь бошқариш”, “Компьютер тизими ва тармоқларида IP телефония”, “Ахборот ҳавфсизлиги”, “Телекоммуникация тармоқларида ахборотларни ҳимоялаш”, “Мобиль алоқа ва сунъий йўлдошлар тизим ва қурилмалари” ва ҳар ҳил ахборот технологияларини яратишга қаратилган.

Ҳ.Нигматов Ўзбекистон Республикасида биринчи бўлиб 05.12.14 – “Тармоқлар, алоқа узеллари ва маълумотларни тақсимлаш” ихтисослиги бўйича докторлик илмий даражасига ва профессор илмий унвонига сазовор бўлган. У ҳар ҳил илмий анжуанларда, ҳалқаро конференцияларда, симозиумларда илмий маърузалар билан қатнашиб келмоқда. Жумладан, Хитой, Италия, Франция, Германия, Англия, Россия, Украина, Белоруссия, Грузия, Армонистон, Озарбайджон, Қозоғистон, Қирғистон, Ҳиндистон, Турция ва АҚШ давлатларида ўтказилган анжуманларда ўз мақолалари билан қатнашган.

Ҳ.Нигматов биринчи бўлиб ҳар ҳил турда яъни кабелли, шиша ёки оптик толали, мобиль ва бошқа симсиз алоқа каналлари асосида яратилган ва ишлатилаётган ахборот коммуникацион тармоқларини бошқариш моделларини, усулларини ва алгоритмларини яратган ва маълумотларни харакатланаётган объектларга аниқ ва ўз вақтида оптималь етказиб бериш усулларини ечиб берган олим ҳисобланади. Алоқа фани назариясида компьютер ёки телекоммуникация тармоқларида узатилаётган ахбортларнинг вақтга боғланган қиймат характеристикаси (ВҚХ) маълумотларни қабул қилувчи томонидан аниқланадиган янги меъзони ишлаб чиқилган ва таклиф этилган. У ўзининг устози бўлган техника фанлари доктори, профессор иккинчи ранг капитани Темур Арсланович Валиев билан ушбу қабул қилинган меъзон асосида телекоммуникация тармоқларини оптималь варианти ва узатилаётган маълумотлар алоқа каналларидан ўтаётган пайтда ташқи халақитлар натижасида хато ва кечикиб келаётганлиги натижасида қабул қилаётган объектлар қандай иқтисодий, техникавий ва маънавий зарар келтирилиши аниқланган. У ахборот назариясига ўзининг катта ҳиссасини қўшди, компьютер ва алоқа тармоқлари орқали узатилаётган маълумотлар пакетининг қийматини аниқлайдиган янги усулини асослаб берди. Локал компьютер тармоқларини бирлаштириб корпоратив ёки глобал тармоқларга уланиш усулини ҳам ишлаб чиқиб таклиф этган. Ҳ.Нигматов Ўзбекистон Республикасида информатика, компьютер тармоқлари, рақамли кенг полосали телекоммуникация тармоқлари ва маълумотларни оптималь узатиш илмий йўналишини асосчилардан бири ҳисобланади. Жумладан, унинг тарқалган телекоммуникация тармоқларида ахборотларни йўналишларини бошқариш методлари, чегараланган техник воситаларини тақсимлаш, автоматлаштирилган телекоммуникация тугунларида ахборот пакетларини узатиш жадвалларини яратишни янги методологияси таклиф этилган. Бундан ташқари, симли, оптик толали, симсиз радио алоқа, космик алоқа тизими асосида тузилган телекоммуникация тармоқлари орқали харакатланаётган объектларга ҳар ҳил турдаги (очиқ, ҳизмат юзасидан, сирли ва ўта маҳфий) маълумотларни узатиш учун мўлжалланган тармоқ яратиш методологияси ишлаб чиқилган ва таклифлар берилган. Унинг ушбу илмий асосланган усуллар махсус тизимда “Ҳизмат асосида фойдаланиш”) грифи асосида амалда тадбиқ этилган.

Ҳ.Нигматов 300 дан ортиқ илмий мақолалар, 7 та монография, 3 дарслик, 20 та ўқув қўлланмалари, 27 та услубий қўлланмалари типографияларда чоп этилган ва 21 та патент гувохномалари олинган. Шулардан 90 тадан ортиқ илмий мақолалари хорижий давлатларда нашр қилинган. Қуйидаги “Ахборот хавфсизлигини бошқарига кириш” ва “Ахборот хавфсизлигида интеллектуал тизимлар” ўқув дарслиги барча олий ўқув юртларига тарқатилган, монография китоблари “Управление потоками информации АСУ в сетях передачи данных”, “Модели и алгоритмы управления сетью передачи данных с разнотипными каналами связи и изменяющейся структурой”, “Объектларда ахборот хавфсизлигини бошқариш тизимини яратиш методологияси” “Ўзбекистон кибернетиклари”, “Компьютер тизимлари ва тармокларида ахборотларни химоялаш” ва ўқув қўлланмалари “Системы и устройства спутниковой и мобильной радиосвязи”, “Компьютерные сети и системы в IP телефонии», «Информационная безопасность. Защита информации в сетях телекоммуникации», “Замонавий ахборот технологиялари”, “Transport va yo’l sohasida axborot kommunikatsion texnologiyalari”, “Ахборот коммуникацион технологияларни транспорт ва йўл соҳасида қўллаш”, “Kompyuter tizimlari va tarmoqlari”, “Axborot xavfsizligi”, “Inellektual tizimlar”, “Kompyuter arxitekturasi”, “Интеллектуал тизимлар” кириллда, “Замонавий ахборот-коммуникация технологиялари асосида интеллектуал тизимлар яратиш”, “Zamonaviy axborot – rommunikatsiya texnologiyalarining aloqa kanallarida axborotlarni himoyalash” ва бошқа китоблари нафақат бизнинг Ўзбекистонимизда, балки бошқа Мустақил сувирен давлатларда, жумладан Қозоғистон Республикасининг “Чимкент” шахрида унинг 3 та китоби яъни «Системы и устройства спутниковой и мобильной радиосвязи», «Компьютерные сети и системы в IP телефонии» ҳамда «Информационная безопасность. Защита информации в сетях телекоммуникации» номли китоблари чоп этилиб Олий ўқув юртларида қўлланилиб келинмоқда.

Ҳ.Нигматов ўқув педагогик ишларини ҳам Тошкент шахридаги Олий ўқув юртларида фаол олиб борган. У аспирант пайтида Токент политехника алоқа техникумида “Симли алоқа”, номзодлик диссертациясини ёқлагандан сўнг Токент электротехника алоқа институтида “Алоқа каналларида рақамли маълумотларни узатиш”, докторлик диссертациясини ёқлагандан сўнг эса Тошкент Педагогика институтининг “Информатика” кафедрасида, Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Истеъдод” малака ошириш марказида соатбай сифатида ишлаган. 2002 йилдан 2011 йилгача Тошкент автомобиль йўллари институтида “Информатика ва ахборот технологиялари” кафедрасининг мудири, профессори лавозимларида 0,5 ставка ўриндош сифатида ишлаб келди. Бундан ташқари, Собиқ Иттифоқнинг Бутуниттифоқ метрология, стандартлаш ва сифатни бошқариш Давлат стандартиниг Шарқий филиалининг институтига “Радиотехника ва физикавий ўлчов воситалари” кафедрасининг мудири ва вақтинча директор вазифасини бажариш лавозимида ҳам ишлаган. Унинг умумий педагогик иш стажи 30 йилдан ошиқ.

Кўп қилган харакатлари ва бажарган фойдали ишлари учун Ҳ.Нигматов ҳар ҳил Ёрлиқлар, Ташаккурномалар, пул мукофотлари билан тақдирланган, бундан ташқари “Ҳарбий харакат. Ногиронлар Фонди” медалига сазовор бўлган.

Ҳозирги пайтда эса Ўзбекистон Республикаси Вазирлар махкамаси хузуридаги Ўзбекистон ҳалқаро ислом академиясининг “Замонавий ахборот коммуникация технологиялари” кафедрасининг профессори лавозимида ишламоқда ва “Компьютер тизими ва тармоқлари”, “Ахборот ҳавфсизлиги”, “Компьютер архитектураси”, “Интеллектуал тизимлар”, “Алгоритмлашг кириш”, “Ахборот технологиялари ва жараёнларни математик моделлаштири”, “Ахборолар ҳавфсизлигини бошқаришга кириш” ва “Ахборотларни ҳимоялашда интеллектуал тизимлар” фанлари, ҳамда ТАЙИнинг “Малака ошириш ўқув марказида” “Замонавий ахборот технологияларини транспорт ва йўл харакатида қўллаш” ва “Ахборот коммуникацион технологиялари” фанлари бўйича сабоқ бериб келмоқда.

Умуман, Ҳ.Нигматов таниқли олим, янги ахборот технологиялари, радиотехника, компьютер тизими ва тармоқлари, Ахборот ҳавфсизлиги, радиоалоқа соҳалари бўйича юқори малакали мутахассис ҳисобланиб ўзининг поклиги, тўғри сўзлиги, принципиаллиги билан ажралиб туради.

Ушбу маълумотнома Ҳикматулла Нигматовнинг 70-йиллик юбилей кунида нашр этилган рисола материалларидан олиниб тўлдирилган.

Китоблар