Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ҳожи Аҳмаджон Бобомурод *

Ҳожи Аҳмаджон Бобомурод

 

Ҳожи Аҳмаджон Бобомурод 1946 йил 31 январда Самарқанд шаҳрида диндор оиласида таваллуд топган.1965 йилда ўрта мактабни тугатиб, 1966 йили Бухоро шаҳридаги “Мир араб” мадрасасига ўқишга кирган. 1971 йили мадрасани муваффақиятли тугатган ва шу йили Тошкент шаҳридаги Имом ал-Бухорий номидаги олий Ислом иниститутига ўқишга кирган ва 1975 йилда битириб чиққан.1973 йили Тошкент шаҳридаги “Олмазор” жомеъ масжидига имом хатиблик вазифасига тайинланган. 1974 йилда эса Тошкент туманидаги “Кўк терак” жомеъ масжидига, 1980 йилда Тошкент шаҳридаги “Жўрабек” жомеъ масжидига имом хатибликка тайинланади. 1989 йилдан Имом ал-Бухорий номли олий Ислом иниститутида мударрислик ҳам қилмоқда.1983 йили муборак ҳаж сафарига бориб келиб, Нақшбандия тариқатига кирган. Пири хожа Шайхиддин ҳазратлари шариат илмларида ҳам етук олимлардан бўлиб, замонасининг улуғ уламоларидан бири бўлган, Ҳожи Аҳмаджон Бобомурод устози билан бирга Исмоил Қори ҳазратларидан тафсир, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмларидан таълим олган. У зоти бобарокат соҳиби каромат авлиёлардан бири бўлиб, аждодлари ҳам тариқатда келган. У зотнинг вафотларидан кейин Нақшбандия тариқатининг ислом оламига танилган пири комиллардан бири Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратларига байъат қилди.Чоп этилган китоблари: “Ислом одоби ва маданияти”, “Камолот сари”, “Ҳаж йўриқлари”, “Ислом одоби ва ахлоқи”, “Қўша қаринглар”, “Соф исломий ақида”, “Илоҳий тақсимот”, “Эътиқод мусаффолиги йўлида”. Руқия илми тўғрисидаги “Исломга қайтиш”, “Нажот, шифо ва бойлик келтирувчи дуолар”. Тариқат илми тўғрисида ёзилган “Комил инсонлар йўлидан” номли асарларини китобхонлар ихлосу муҳаббат билан ўқиб келишмоқда.Ҳожи Аҳмаджон Бобомурод бугунги кунда ҳам Имом ал-Бухорий номли олий Ислом иниститутида талабаларга тафсир, ҳадис, фиқҳ ва тасаввуф илмларидан дарс бериб келмоқда.