Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Икромиддин Остонақулов *

Икромиддин Остонақулов

 

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси профессори вазифасини бажарувчиси тарих фанлари доктори, “Турон” фанлар академияси ҳақиқий аъзоси Икромиддин Остонақулов адабиёт тарихи ва адабиётшунослик, тасаввуф ва исломшунослик, тилшунослик ва матншунослик соҳаларида изланишлар олиб бориб, Носируддин Рабғузий (XIV аср), Муҳаммад Сиддиқ Рушдий (XVIII аср), Мажзуб Намангоний (XIX аср), Абдулғофур Исматий (XIX аср), Зиёуддин Ҳазиний (1867–1923), Рожий Марғиноний (1834–1918), Ҳусайнхон Мушкин (1904–1976) каби ижодкорлар меросини илмий ва адабий муомалага олиб киришга муносиб ҳисса қўшди.

У 1957 йили 3 ноябрда Фарғона вилояти Бувайда туманидаги Оққўрғон қишлоғида туғилган. 1979 йили Фарғона Давлат педагогика институтининг (ҳозирги ФарДУ) “Ўзбек тили ва адабиёти” факультетини битириб, ўрта мактабда ўқитувчи, туман газетасида мусаҳҳиҳ, Фарғона вилояти газетасида мухбир ва адабий ходим лавозимида ишлаган.

Унинг “Авлиёлар султони. Туронлик валийлар”, “Фарғоналик валийлар”, “Муҳаммад Сиддиқ Рушдий ва унинг “Тазкират-ул авлиё-туркий” асари” монографиялари, “Сўз чамани ичра наво кўргузиб” (Халқ ҳофизи Расулқори Мамадалиев ҳақида рисола), “Ёзёвонлик Суярхон тўра”, “Нафс тарбиясининг 40 мақоми” каби китоблари тасаввуф маънавиятини тарғиб этувчи асарлар сифатида машҳур.