Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Қутлибека

 Қутлибека

 

Қутлибека Раҳимбоева 1952 йил 9 февралда Туркманистон Республикаси Ташўғиз вилоятининг Олтмиш қишлоғида туғилган.
Мирзо Улуғбек номидаги Фарғона Давлат педагогика институтининг (ҳозир университет) ўзбек тили ва адабиёти факультетини 1973 йилда тугатган.
“Саодат” журнали ва “Гулчеҳралар” газетасининг масъул котиби.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1994й.), “Шуҳрат” медали совриндори (1999й.).
Қуйидаги тўпламлари нашр этилган: “Юрагимда кўрганларим” (1981й.), “Узун кундузлар” (1984й.), “Уйғониш фасли” (1989й.), “Озодлик” (1998й.), “Кўксимдаги Тангритоғ” (2000й.), “Тоҳирнинг Зуҳроси”, “Шам кўтарган аёл” ва бошқалар.
Леся Украинка, Марина Цветаева, Анна Баркова, Альфонсина Сторни каби шораларнинг асарларини ўзбек тилига таржима қилган...