Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Лев Николаевич Толстой

Лев Николаевич Толстой

 

Лев Николаевич Толстой (1828.08.28, Тула губернияси Ясная Поляна қишлоғи – 1910.11.07, Липецк вилояти) – рус ёзувчиси. Россиядаги қадимий дворянлар сулоласидан, граф. Қозон университетининг араб-турк ва ҳуқуқшунослик факультетларида ўқиган (1844 – 47). “Инсон камолотининг тўрт даври” номли автобиографик асари (“Болалик” – 1852, “Ўсмирлик” – 1852 – 54, “Ёшлик” – 1855 – 57) унинг биринчи йирик асаридир.

Адибнинг “Уруш ва тинчлик” (1863 – 69) эпопеяси рус ва жаҳон адабиёти хазинасидан мустаҳкам ўрин олган. “Анна Каренина” (1870-йиллар) ва “Тирилиш” (1889 – 99) романлари ҳам алоҳида мавқега эга. “Иқрорнома” (1880), “Эътиқодим нимада?” (1884) асарлари, “Севастополь ҳикоялари” (1855) тўплами, “Казаклар” (1863), “Иван Ильичнинг ўлими” (1886), “Крейцер сонатаси” (1889), “Ҳожимурод” (1896 – 1904) қиссалари, айниқса, эътиборга лойиқ.

Толстой “Тирик мурда” (1890), “Балдан сўнг” (1903) каби сўнгги асарларида жамият ва кишилар руҳиятидаги зиддиятларни тасвир этган.