Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39

Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

Лутфулла Саъдуллаев

Лутфулла Саъдуллаев

 

Лутфулла САЪДУЛЛАЕВ, Ўзбекистон халқ артисти, 1940 йил 18 декабрда Тошкент шаҳрида туғилган. 1965 йил Тошкент театр ва рассомчилик санъат институтини тугатган. 1963 – 2007 йилларда Ёш томошабинлар, Абдулла Қаҳҳор номидаги Сатира театрларида актёр бўлиб фаолият кўрсатган. Ҳозирги кунда Абдулла Қаҳҳор номидаги Сатира театрларида ижод қилиб келмоқда. Фаолияти давомида 200 га яқин спектаклларда бир-биридан эсдақоларли роллар ижро этади. Кино ва видеофильмлар, телевизион миниатюралар дастурида ижро этган роллари эса 500 дан ортиқдир.

1968 йилда ҳамкасби Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Гулчеҳра Саъдуллаева билан турмуш қурган актёр – бугун 3 фарзанднинг отаси, 7 набиранинг севимли буваси. Лутфулла Саъдуллаев узоқ йиллик ижодий фаолиятида давомида ўз ҳаёти ва ижодидан ҳикоя қилувчи, устозлари, марҳум ҳамкасблари ҳақидаги хотиралари жамланган “Қисмат”, “Ўкинч”, “Мени кечир...” номли китобларини нашрдан чиқарди.

Китоблар

Ўкинч

Ўкинч (2016)