Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Мирпўлат Мирзо *

Мирпўлат Мирзо

 

Мирпўлат МИРЗО 1949 йил 20 августда Жанубий Қозоғистоннинг Сайрам қишлоғида туғилган.
У 1973 йили «Гулистон» журналида эълон қилинган илк шеърий туркуми билан адабий жамоатчилик назарига тушади.
Унинг биринчи китоби 1975 йилда «Тонг жилваси» номи билан чоп этилди. Сўнг қатор шеърий тўпламлари мухлислар қўлига бориб етди.
М.Мирзо шеъриятининг жозибаси унинг самимийлигидадир. Зотан, шоир табиатни ва инсон кўнглидаги кечинмаларни ўзига хос оҳангларда куйлайди. Айни пайтда, унинг қалб ҳарорати билан йўғрилган шеърларидан ўқувчи янги туйғулар, кутилмаган фалсафий хулосалар кашф этади.
М. Мирзо таржима соҳасида ҳам катта ишлар қилди. Унинг таржимасида 300 нафарга яқин жаҳонга машҳур шоирлар шеърлари ўзбек тилида жаранглади. Шунингдек, В. Шекспирнинг «Ёз туни ғаройиботлари», Г. Лессингнинг «Донишманд Натан» пьесалари Миллий театримизда саҳналаштирилди.
Мирпўлат Мирзо. Б. Пастернак номидаги (Россия) ва «Алаш» номли (Қозогистон) халқаро мукофотлар соҳиби.