Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Мирзоҳид Ботиров *

Мирзоҳид Ботиров

 

Ботиров Мирзоҳид Исмонхўжаевич, 1974 йил 20 мартда Андижон вилояти Балиқчи туманида туғилган. 1992 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтига ўқишга кириб, 1997 йилда Андижон қишлоқ хўжалик институтини олим-агроном мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тугатган.
2018 йил 30 майда “Ғўза: ғалла навбатлаб экишнинг оралиқ муддатида беда етиштиришнинг самарадорлиги” мавзусида ёзган диссертациясини муваффақиятли ҳимоя қилиб, қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори илмий даражасини олишга эришган.
Ўзбекистон журналистлар уюшмаси аъзоси Ботиров Мирзоҳид Исмонхўжаевич 30 дан ортиқ илмий, 100 дан ортиқ публицистик мақолалар, 1 та монография, 2 та тавсиянома, 1та патент, 2 та дарслик, 1 та ўқув қўлланма муаллифи ҳам ҳисобланади. Унинг “Деразангни оч” (2021 й.), “Ҳайрат чоҳлари” (2020 й.), “Ҳаёт симфонияси” (2021 й.), “Энг ёруғ хат” (2022 й.) номли тўпламлари чоп этилган.
Ботиров Мирзоҳид Исмонхўжаевич бугунги кунда Америка Қўшма Штатларида чоп этиладиган нуфузли халқаро Америка журнали ҳамда "MODERN SCIENCE AND RESEARCH" халқаро илмий журнали таҳририят ҳайъат аъзоси ҳисобланади. Шу билан биргаликда, Ботиров Мирзоҳид Исмонхўжаевич “Гўзал ёзғичлар” муаллифлик шеърият телеграм канали асосчиси ҳам саналади.