Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Сиз китоб (китоблар) нинг муаллифлик ҳуқуқига эгамисиз? Унда Сиздан муаллифлик ҳуқуқи бўйича шартнома тузиш ва сотилган китобларга тўловни амалга ошириш учун биз билан боғланишингизни сўраймиз.

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муҳаммад Юсуф

Муҳаммад Юсуф

 

Муҳаммад ЮСУФ 1954 йил 26 апрелда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган.
Шоирнинг дастлабки шеърлари 1976 йили «Ўзбекистон адабиёти ва санъати» ҳафталигида босилган. Биринчи китоби «Таниш тераклар» номи билан 1985 йилда чоп этилади. Сўнг унинг «Булбулда бир гапим бор», «Илтижо», «Уйқудаги қиз», «Кўнглимда бир ёр», «Эрка кийик» номли қатор шеърий тўпламлари нашр қилинади.
Мазкур тўпламларга кирган шеърларида шоир ўзи мансуб бўлган авлоднинг энг олижаноб ва юксак инсоний фазилатлари билан бирга улар қалбидаги ёшлик сурурини, ишқ ва муҳаббатнинг ажиб туғёнларини самимий оҳангларда ёниб куйлади.
Унинг юрагидан тўкилган навобахш шеърлар дилбар қўшиқларга айланиб, Муҳаммад Юсуф номини тезда элга танитди.
Шоир ишқ-муҳаббатни алқаган назми билангина эмас, она-Ватанга чексиз садоқатини изҳор этган, истиқлолни ва халқни улуғлаган шеърлари билан ҳам ёшларнинг севимли шоирига айланди.
Муҳаммад Юсуф 2001 йил 31 июлда вафот этган.