Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муҳаммадали Абдуқундузов *

Муҳаммадали Абдуқундузов

 

Муҳаммадали Абдуқундузов (14-июл 1952, Ўзбекистон тумани Яйпан қишлоғи) – Ўзбекистон (1997) ва Қорақалпоғистон (2000) Республикалари xалқ артисти. Тошкент давлат санъат институтини тугатган (1974). 1974–85 йил М. Уйғур номидаги Сурxондарё вилоят театрида актёр, 1986 йилдан Ҳамза театрида, 1996–98 йиллар Маданият ишлари вазирининг ўринбосари. 1998 йилдан "Ўзбектеатр" ижодий ишлаб чиқариш бошқармасининг бош директори. Асосий роллари: Фердинанд ("Макр ва муҳаббат"), Паратов ("Сепсиз қиз"), Икром ("Уфқ"), Шокир ("Кўрмайин босдим тиконни"), Самовий куч ("Тўмарис"), Абдулла Қодирий, Отабек ("Абдулла Қодирийнинг ўтган кунлари"), Ҳусайн Бойқаро ("Алишер Навоий"), Акбар ("Зебуниссо"), Науфал ("Муҳаббат султони"), Умарxон ("Фиғон"), Чўлпон ("Кундузсиз кечалар") ва бошқалар. Шунингдек кўпгина видеофилмларда ўйнаган: Бобур ("Бобур"), Навоий ("Лайли ва Мажнун"), Султонали ("Меҳробдан чаён"), Чўлпон ("Кеча ва кундуз") ва бошқалар. Айниқса унинг ижросидаги оғир, вазмин, чуқур ўйга ботган, ўткир нигоҳли Бобур роли актёр ижодида алоҳида ўрин тутади.