Мухайё Хамраева *
Ҳамраева Муҳайё Аҳмадовна, 1974 йил 3 декабрда Сурхондарё вилояти Шўрчи туманида туғилган. 1996 йил Термиз давлат педагогика институтининг тарих-филология факультетини ўзбек тили ва адабиёти мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан тугатган.
2010 йил “Тарихий ҳақиқат ва бадиий талқин (Насрий асарларда Амир Темур образи)” мавзусида номзодлик диссертациясини ёқлаган. Унинг “Меҳрнинг рангин лаҳзалари” (2011 й.), “Сиздан кечиб бўлмайди” (2013 й.), “Соғинч қўшиқлари” (2014 й.), “Кўнгил ҳиёбони” (2021 й.) номли тўпламлари, “Тарихий ҳақиқат ва бадиий талқин” номли монографияси (2019 й.), “Муҳаммад Солиҳнинг “Шайбонийнома” достонида маънавий ва лафзий санъатларнинг қўлланилиши” номли услубий қўлланмаси (2020 й.) Қарши, Термиз ва Тошкент шаҳридаги нашриётларда чоп этилган.
100 дан ошиқ турли мавзудаги мақолалари вақтли матбуотда чоп этилган. 50 дан ошиқ илмий мақолалар муаллифи. 2017 йил у “Йил эътирофи” дипломига сазовор бўлган.
Бугунги кунда Ҳиндистонда нашр этиладиган нуфузли халқаро "INTERNATIONAL JOURNAL OF INNOVATIVE RESEARCH" журналининг ҳамда "MODERN SCIENCE AND RESEARCH" халқаро илмий журналининг таҳририят ҳайъат аъзоси ҳисобланади.
Унинг ижод намуналари 2020 йил Тожикистон Республикаси Хўжанд шаҳрида чоп этилган “Дўстлик гулзорида унган чечаклар” номли тўпламдан ҳам ўрин олган.
2020 йил 7 февралдан Марказий Осиё Ёзувчилари ва тарихчиларининг “Янги овоз” халқаро уюшмаси аъзоси, 2020 йил 18 декабрдан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. 2020 йил 31 декабрда доцентлик илмий унвонини олган. 2022 йилнинг июнь ойидан Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси.
Поделиться с друзьями в соцсетях