Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Зулфия Мардановна Мўминова *

Зулфия Мардановна Мўминова

 

Мўминова Зулфия Мардановна 1959 йилда Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида туғилган.1966 – 1976 йилларда ўрта мактабда, 1976 йилдан Каттақўрғон шаҳар педагогика коллежида ўқиган. Шундан сўнг (ТошДУ) Мирзо Улуғбек номидаги Миллий университетни тамомлаган.1980 йилларда ўзбек адабиётига кириб келган. “Ватан ташлаб кетмайди”, “Бешикларни асрагин дунё”, “Ёнаётган аёл” (1992 йил), “Истиқлол олтин гулим” (1998 йил), “Самога сочилган юлдузлар” (2000 йил), “Қудратли юртимга”, “Никоҳ шартномаси” (2004 йил), “Биринчи ўқитувчим” (2008 йил), “Аёлга бахт беринг” (2011 йил), “Бир кун дарс қолдирган бир умр пушаймондир” (2012 йил) китоблар муаллифи.“Саодат” журналида, “Спорт” газетасида бўлим бошлиғи, Сергели тумани ҳокимиятида, Республика Хотин-қизлар қўмитасида масъул лавозимларда ишлаб келган.2007 йилдан Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги “Таълим муаммолари” журнали бош муҳаррири лавозимида ишлаб келмоқда.“Дўстлик” ордени, “Мустақилликнинг 10 йиллиги ва 20 йиллиги” нишонлари соҳибаси.