Сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин.
Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади. Дўкон телефони: +99871 227-12-39


Туроб Мамадиёрович Ниёзов

Туроб Мамадиёрович Ниёзов

 

Туроб Ниёз Жиззах вилоятининг Ғаллаорол туманидаги Қоратош қишлоғида туғилган. 1985 йили Ўзбекистон миллий университетининг Журналистика факультетини битирди. Ўқишдан сўнг «Ўзбекистон», «Камалак» нашриётларида, «Тонг юлдузи» газетаси ҳамда Ўзбекистон радиосида хизмат қилди. Бир неча йиллардан буён эса Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг «Ёшлар» телеканалида катта муҳаррир вазифасида ишлаб келмоқда.Туроб Ниёзнинг шу пайтгача «Муҳаббат осмони», «Гуллаган боғлар», «Муҳаббат гуллари», «Очиқ юрак», «Кўнгилга мурожаат» каби шеърий китоблари чоп этилган. У 2007 йили «Муҳаббат гуллари» китоби учун «Энг улуғ, энг азиз» Республика кўрик-танловининг мукофотига сазовор бўлди.Туроб Ниёз Ўзбекистон Ёзувчилар ва Журналистлар уюшмалари аъзоси.