Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Одил Ёқубов

Одил Ёқубов

 

Одил Ёқубов (1926 - 2009) Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1985), "Улуғбек хазинаси" романи учун Республика Давлат мукофоти соҳиби. Моҳир таржимон, мунаққид, публицист. 1926 йилда Қозоғистон Республикаси Чимкент вилояти Туркистон тумани Қарноқ қишлоғида туғилган. 1951 - 1956 йилларда Ўрта Осиё Давлат дорилфунуни (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетида таҳсил олган. 1955 - 1959 йилларда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида маслаҳатчи, "Ўзбекфильм" киностудияси ва Республика киноматография қўмитасида бош муҳаррир, Ғафур Ғулом нашриётида бош муҳаррир ўринбосари (1970 - 1982), "Ўзбекистон адабиёти ва санъати" газетасининг бош муҳаррири (1982 - 1989) вазифаларида хизмат қилган. Одил Ёқубов "Тенгдошлар"(1951), "Икки муҳаббат", "Чин муҳаббат", "Айтсам тилим, айтмасам дилим куяди" (1956), "Юрак ёнмоғи керак" (1957), "Олма гуллаганда" (1960), "Бир фельетон" (1961), "Муқаддас" (1963), "Қанот жуфт бўлади" (1969), "Биллур қандиллар" (1975), "Улуғбек хазинаси" (1974), "Кўҳна дунё", "Диёнат" (1973), "Оқ қушлар, оппоқ қушлар" (1988) каби асарлари ўзбек адабиётининг дурдона намуналари сифатида ўқувчилар қалбидан чуқур жой олган.
Одил Ёқубов 2009 йилда Тошкет шаҳрида вафот этган.