Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Одилжон Абдурахманов

Одилжон Абдурахманов

 

Одилжон Абдурахманов (Одил Абдураҳмон) 1943 йил 22 февралда Андижон вилояти Қўрғонтепа туманида туғилган. 1969 йилда Андижон давлат педагогика институтини она тили ва адабиёти факултетини тамомлаган.
Умумтаълим мактабининг 9-синфида ўқиётган кезда унинг “Розим” номли илк шеъри “Ғунча” журналида босилган. Ёш шоир ижодига ўшанда “Юқори ҳосил” газетасида шоир Пўлат Абдулла оқ йўл тилаган эди.
Ҳарбий хизматни ўтаётган 1965-1967 йиллари шоирнинг болалар ҳаётидан ҳикоя қилувчи “Қувноқ болалар”, “Салом, қуёш” тўпламлари чоп этилган эди. Шундан сўнг тез орада Абдулла Орипов, Восит Саъдулла, Қудрат Ҳикмат, Сафар Барноев, Наримон Орифжонов каби таниқли ижодкорлар назарига тушди.
Унинг Рауф Толиб, Отаёр, Сергей Макаров, Сергей Скаченков сингари болалар шоирлари билан дўстлашуви эса ижодида янги босқичлар бўлишига туртки бўлди. Шундан кейин унинг кетма-кет “Ойга ремонт тушармиш”, “Қувноқ болалар”, “Ўзбеклар юрти”, “Милтиқ отилмади”, “Азим кичик армиясининг хазинаси” каби шеърий ва насрий тўпламлари нашрдан чиқди.
Одилжон Абдурахмановнинг охирги йилларда катталар учун бир қатор насрий асарлари нашр этилди. “Ошиқларга ўлим йўқ” қиссаси, “Уруш ва қисмат”, “Сен менинг қўшиғимсан” романлари шулар жумласидандир.
Одилжон Абдурахманов бадиий ижод билан бирга матбуот соҳасида ҳам самарали фаолият кўрсатди. Унинг муҳаррирлигида “Олтин водий” газетаси мухлисларни узоқ йиллар хушнуд этди.
Унинг 2020 йилда "Шамол қандай яшайди" ва "Беланчак" китоблари нашр қилинди.