Ўзбектош Қиличбек *

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:
Қиличев
Ўзбектош Қиличбек 1986 йил 5 февраль куни Сирдарё вилояти Боёвут туманида туғилган. Миллати ўзбек. Олий маълумотли. Ўзбекистон давлат саньат ва маданият институти режиссёрлик факультетини тамомлаган.
Қиличев Ўзбектош ─ Ўзбектош Қиличбек тахаллуси билан ҳикоялар, пьесалар ҳамда шеърлар яратган. Унинг ҳикоялари ва шеърлари “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик” журналларида, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”, “Ҳаёт”, “Ҳуқуқ”, “Даракчи”, “Бекажон”, “7х7”, “Сирдарё ҳақиқати”, “Давр ёшлари” газеталарида мунтазам чоп этилиб боради. 2006 йил “Қувонч” ҳикоялар тўплами нашрдан чиққан. У 2007 йил анъанавий “Зомин” ўқув-семинарида иштирок этиб наср йўли номинацияси ғолиби бўлди. 2013 йил Дўрмон “Ёш истеъдодлар” семинарида драматургия йўналишида қатнашди. Унинг ҳикоялари Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси шафелигида чоп этилган ёш ижодкорларнинг “Кафтдаги ниҳол”, “Зангор фасл” баёзига киритилган. Ўзбектош Қиличбек 2010 йилдан буён Олим Хўжаев номидаги Сирдарё вилоят мусиқали драма театрида Адабий бўлим мудири, режиссёр ёрдамчиси лавозимларида ишлаб келмоқда. 2010 йилда Ўзбектош Қиличбекнинг сценарийси асосида “Ўйин ичида ўйин” тўла метражли бадиий фильми суратга олинди. Ва “Йилнинг энг яхши фильми” йўналишида кино, санъат ва телевидение танловининг номинанти бўлди. 2011 йил “Турмуш – мушт” филмининг сценарий муаллифи (ҳаммуаллиф). Ўзбектош 2014 йилда болажонлар учун қўғирчоқ театрларига мўлжаллаганга икки эртак “А” саройи сирлари” ва “Атласойнинг саргузаштлари” эртак-пьесаларини ёзади ҳамда Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан ўтказилган “Дебют-2014” республика фестивалида рағбатлантирувчи мукофотга сазовор бўлиб диплом ҳамда қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди. “А” саройи сирлари” эртаги 2015 йилнинг илк ойларида Тошкент Давлат қўғирчоқ театри ва Сурхондарё вилоят қўғирчоқ театрида саҳналаштирилиб, болажонлар эътиборига ҳавола этилди.
Поделиться с друзьями в соцсетях