Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Озод Мўъмин *

Озод Мўъмин

 

Озод МЎЪМИН ХЎЖА (Мўминов Озод Пўлатович) 12 ноябрь 1952 йил Тошкентда туғилган. 1970 йил 169-мактабни тугатган.
Шу йили Тошкент Давлат Университети физика факультетига ўқишга кирган.
1975 йили олий маълумот олиб ВНИИПромгазнинг Ўрта Осиё филиалида инженерлик фаолиятини бошлади. 1980 йилдан то 1990 йилгача Ўзбекистон Фанлар Академияси Физика-Техника илмий-текшириш институтига ўтиб, илмий ходим сифатида фаолият олиб борди. Тадқиқотлари асосида физика-математика фанлари номзоди диссертациясини ёқлади. Катта иқтисодий фойда келтирувчи ихтиролари учун “Совет Иттифоқи ихтирочиси” медалига сазовор бўлди.
Шу йиллар давомида адабиётга қизиқиб фантастик ҳикоялар бита бошлади. 1987 йилда “Хиёбондаги уч учрашув” фантастик ҳикоялар тўплами, 1989 йилда “Мен – робот” китоби, 1990 йилда “Энг доно от” китоби (таржима асар) босмадан чиқди. Шу йилларда унинг айрим асарлари Россия, Украина ва Қозоғистон матбуотида таржима қилиниб нашр этилди.
1992 йилда “Буюк Амир Темурнинг ёқути” тарихий асари “Шарқ юлдузи” журналида ва 1993 йили алоҳида тўпламда чоп этилди.
1997 йилда “Бир йигит ва уч қиз ҳангомаси” ҳажвий ҳикоялари тўплами босмадан чиқди.
2004 йилда “Сардор “Бешагачский” – тоза ўғри” криминал қиссаси китоб ҳолида чоп этилди.
2006 йилда “Ваҳдат ул-ҳақойиқ” фалсафий трактати алоҳида китоб бўлиб чиқди.
2007 йилда Ўзбек адабиётидаги биринчи криминал триллерни чоп этди. Бу асар ““Ойжамол” чойхонаси” деб номланган.
2006 йилдан Ўзбекистон тарихидаги ноёб хислатли инсонлар ҳаётига қизиқиб, уларни ўргана бошлаган ва 2008 йилда буюк Баҳоуддин Нақшбанднинг устози ҳақида “Ҳазрат Сайид Амир Кулол” номли тарихий воқеаномалар асарини ёзиб тугатди. 2010 йилда бошқа бир бухоролик ноёб инсон ҳақида “Хўжа Муҳаммад Паррон” деб номланган тарихий воқеаномалар асарини битди. Бу асарлар 2012 йилда чоп этилди.
2015 – 2019 йилларда “Буюк Амир Темур ёқути” (тарихий ва фантастик асарлар тўплами), “Коинот оқимлари” (фантастик роман, Айзек Азимовдан таржима),“Бир томчи раҳмат” (Абулҳасан Ҳарақоний ҳақида), “Мукофот ва қасос” (фалсафий рисола), “Шайх Зайниддин – олим ва валий” (тарихий қисса) ва “Мен биламан, севаман сени” (шеърий тўплам) китоблари чоп этилди.
Озод Мўъмин Хўжа 1991 йил Ўзбекистон Ёзувчилари уюшмасига аъзо бўлган.