Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Пардабой Тожибоев

Пардабой Тожибоев

 

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси аъзоси, фахрий журналист Пардабой Тожибоев 1946 йил Жиззах вилояти, Ғаллаорол тумани, Кўкгумбаз қишлоғида туғилган. 1970-йилда ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг журналистика факультетини тугатган. Самарқанд ва Жиззах вилоятлари радиоэшиттириш ва телевидение қўмиталарида масъул лавозимларда ишлаган. "Ўзбекистон овози", "Туркистон", "Маҳалла" ва "Ҳуррият" республика газеталарининг Жиззах вилояти бўйича ўз мухбири бўлиб фаолият кўрсатган.
П.Тожибоев 1996 йилда Ўзбекистон телерадиоэшиттириш компаниясининг Республика мустақиллигининг 5 йиллигига бағишлаб ўтказилган "Меҳринг билан яшаймиз Ватан" радиотанлови ғолиби бўлиб, "Фахрий ёрлиқ" билан мукофотланган. 2010 йил Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмасининг "Йилнинг энг фаол журналисти" совриндори, 2012 йилда "Экожурналистика" республика танлови ғолибидир.
П.Тожибоев "Сени эъзозлаймиз табиат", "Шонли йўл", "Ибратга айланган умр" бадиий публицистик нашрларининг муаллифи. Пардабой Тожибоевнинг «Тулпор тонгда кишнайди», «Санъат сандиғини очган санъаткорлар», «Биздан розимисан табиат», «Биз кутамиз, лекин умр-чи?», «Уйғондингми кафтдаги уруғ», «Кўкгумбазим менинг осмоним», «Айланавер тегирмон тоши», «Аждодлар нидоси - турналар акс-садоси», «Бойчечаклар очилади қор кетиб" номли ҳикоялар, эсселар, публицистик очерклар, шунингдек «Тоғбегининг тоғда айтган қўшиғи» номли тўплами сиз ўқувчиларга тақдим этилган.