Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Пиримқул Қодиров

Пиримқул Қодиров

 

Пиримқул Қодиров 1928 йил 25 октябрда Тожикистон Республикасининг Шаҳристон туманидаги Кенгкўл қишлоғида туғилган. Ўрта Осиё университетити (ҳозирги ЎзМУ)нинг Шарқшунослик факультетини тугатган (1951). Дастлабки ҳикояси – “Студентлар” (1951), “Қадрим” (1961), “Эрк” (1968), “Мерос” (1974), “Акрамнинг саргузаштлари” (1974), “Яайра институтга кирмоқчи” (1979), шунингдек, маънавий-ахлоқий масалаларга бағишланган “Нажот” (“Бахиллар ва ботирлар”, 1980) қиссалари нашр этилган. “Уч илдиз” (1958), “Қора кўзлар” (1966), “Олмос камар” (1976), “Юлдузли тунлар” (1979, ушбу асарнинг давоми “Авлодлар давони” 1989), “Она лочин нидоси” (2000) каби романлар муаллифи. Ўзбек тили ва адабиётининг илмий-назарий масалаларига оид рисолалар (“Тил ва дил”, 1972 ва бошқа) ҳамда 2 жилдли “Адабиёт назарияси” учун “Адабий асарнинг тили” ва “Адабий жараён” бобларини ёзган. “Қадрим” қиссаси асосида “Сенинг изларинг” бадиий филми, “Юлдузли тунлар” романи ва “Жон ширин” ҳикояси асосида кўп серияли видеофилмлар суратга олинган. Пиримқул Қодиров 2010 йил 21 декабрь куни Тошкент шаҳрида вафот этган.
Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими (1978). Ўзбекистон Давлат мукофоти лауреати (1981). Ўзбекистон халқ ёзувчиси (1988). “Эл-юрт ҳурмати” (1998), “Шуҳрат” медали (1994), “Буюк хизматлари учун” (2006) орденлари билан мукофотланган.