Раҳимбой Жуманиёзов
1960 йилнинг 1 июлида Хоразм вилояти Қўшкўпир туманида туғилган. ТошДУнинг ўзбек филологияси факультетини имтиёзли диплом билан тамомлаган. ЎзФАнинг Тил ва адабиёт институтида илмий ходим, ТДСИ "Ўзбек тили ва адабиёти" кафедраси мудири, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг "Маърифат" студиясида "Ёғду" бўлими бошлиғи, ЎзМУ журналистика факультетининг "Телевидение ва радиоэшиттиришлар" кафедраси мудири, Тошкент Давлат Маданият институтининг "Ўзбек ва жаҳон тиллари" кафедраси доценти, Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жазони ижро этиш Бош бошқармасининг нашри "Vaqt-время" газетасида мухбир вазифаларида ишлаган.
Шунингдек, "Алифбо сабоқлари", "Ғазал бўстони", "Сирли сандиқ", "Муқаллидлик майдонида", "Иқтидор" номли интеллектуал-телевизион мусобақавий дастурларнинг муаллифи ва бошловчиси сифатида фаолият кўрсатган.
Ҳозирда Тошкент вилояти ХТХҚТМОИда "Тил ва адабиёт таълими", ЎзДСМИ "Саҳна нутқи" кафедраларининг доценти лавозимларида фаолият юритмоқда. У ЎзФА мукофотининг лауреати ва "Энг яхши воиз" Республика кўрик-танловининг совриндори, филология фанлари номзоди, "Антик дунё" Халқаро фанлар академиясининг академиги.
Р.Жуманиёзовнинг "Халқ даҳосининг кўзгуси", "Эски ўзбек ёзуви", "Халқ ижоди - ҳақ ижод", "Ҳарфлар тилга кирганда", "Донг қозонган достон", "Туркий савод", "Ҳарфлар гулшани", "Ғоявий тарбияда нотиқлик санъати", "Комилжон Отаниёзов замондошлари хотирасида", "Янгиликлар ёзиш ва таҳрир қилиш", "Эл севган бахши", "Нутқий маҳорат", "Таълим, тарбия, тафаккур, тараққиёт", "Дил - қулф, тил - калит" номли китоблари ва 300 га яқин илмий-оммабоп мақолалари чоп этилган.
Поделиться с друзьями в соцсетях