Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Яйра Убайдуллаевна Саъдуллаева

Яйра Убайдуллаевна Саъдуллаева

 

Саъдуллаева Яйра Убайдуллаевна, 1934 йил 18 сентябрда Тошкент шаҳрининг Себзор даҳасида таваллуд топган.Аввал, Наримонов номли 15-мактабни, сўнг Улуғбек номли 16-мактабда ўқиган. Уни кумуш медаль билан тамомлагач, Ўрта Осиё Давлат Университети (ҳозирги Миллий Университет)нинг филология факультети, журналистика бўлимига ўқишга кирган.1958 йилда олийгоҳни тамомлагач, Республика ёшлар газетаси (“Ёш ленинчи” ҳозирги “Туркистон”)да адабий ходим, 1960-1963 йилларда муҳаррир ўринбосари бўлиб ишлаган. 1964-1971 йилларда “Гулхан” журналига, 1971-1996 йилларда “Ғунча” кичкинтойлар журнали бош муҳаррири бўлиб ишлаган.Яйра Саъдуллаева бор меҳрини кичкинтойларга қаратди, улар учун ижод қилди. Болаларни жондан севувчи жамоани бошқарди, болалар учун ҳикоялар, жажжи қиссалар ёзди. Аҳлоқ-одобга оид рисолалар, ҳажвиялар эълон қилди.Унинг “Ҳаётнинг бир вароғи”, “Она кўнгли”, “Келинчак”, “Том бошида тоғора” китоблари Ёшлар ташкилоти мукофотга лойиқ топилган. 1979 йилда “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими” унвони билан, 1994 йили мустақил Ватанимизнинг илк ордени II-даражали “Соғлом авлод учун” ордени билан тақдирланган.Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси аъзоси. Унинг яшаш шиори хамон ёшлигидагидек: “Тутаб ўтган умрни умр демайман. Яшасин ҳаёт алангаси!”Чоп этилган китоблари: Ҳаётнинг бир вароғи – 1967 йил, Кўзлари хумор – 1968 йил, Она кўнгли – 1972 йил, Келинчак – 1974 йил, Аёл қадри – 1975 йил, Том бошида тоғора – 1975 йил, Ялтироқ халқача – 1975 йил, Қоғоз қуш – 1979 йил, Бахтли бўлинг – 1980 йил, Золотое кольцо – 1982 йил, Инсон қадри – 1983 йил, Олтин бахтим – 1984 йил, Бекинмочоқ – 1987 йил, Чип-чипжон – 2004 йил, Катта ховли – 2005 йил, Танлаб олган новвотим – 2008 йил, Аёл яратган дунё – 2005 йил, Ярашмаган ялла – 2010 йил, Кўчамизнинг болалари – 2010 йил, Нурли ва нурсиз осмон – 2011 йил ва бошқалар.