Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Улуғбек Маматов *

Улуғбек Маматов

 

Улуғбек Маматов Насимович, 21 февраль 1983 йили, зиёлилар оиласида Андижон шаҳрида туғилди. 2000 йилда Тошкентдаги 11 йиллик Саньат–мусиқа ва рассомлик лицейни тугатиб, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига қабул қилинди. 2005 йилда бу олийгоҳни муваффақиятли тугатди. Диплом асари «Фаришталарнинг оқшом куйи» деб аталади. 2005 йил кузида бу асари билан Камолиддин Беҳзод таваллудига бағишланган кўргазмада иштирок этди. 2006-2007 йиллари Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига, магистратурага қабул қилинди ва уни аьло диплом билан тугатди. 2007 йили ноябрь ойида, Камолиддин Бехзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтига, татдқиқотчи бўлиб қабул қилинди.
2006 йилда Ўзбекистон Бадиий Академиясининг бадиий ижодкорлар уюшмасига аъзо бўлди. 2008-2009 йилларида, Халқаро Каравон Сарой кўргазмалар залини мудири бўлиб ишлади. Ўз асарлари билан 2008-2010 йиллари августида, «Фонд форум» ва Бадиий Академияси томонидан ташкил қилинган «Навқирон Ўзбекистон» кўрик танловларида қатнашиб, сертификатлар билан тақдирланган. Мунтазам равишда Республика ва Халқаро бадиий кўргазмаларида асарлари билан иштирок этишга харакат қилди ва 2013 йилнинг апрелида Камолиддин Беҳзод номидаги боғ музейида шахсий ижодий асарлари билан кўргазмасини ўтказди. 2012 йилдан ҳозиргача Миллий рассомлик ва дизайн институтининг Чизматасвир кафедрасида ўқитувчи сифатида фаолият юритмоқда. Шу билан бирга “Ўзбекистон тасвирий санъатида тарихий жанр ва унинг назарий тахлили” мавзусида тадқиқот олиб бормоқда.
У. Маматовнинг шу кунга қадар бир қатор хорижий ва маҳаллий нуфузли журналларда илмий мақолалари чоп этилди. Институтнинг илмий-маърифий ишларига ҳам ўзининг салмоқли ҳиссасини қўшиб келмоқда.