Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Остонақулов Икромиддин

Туғилди:

3 ноябр 1957 йил

 

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти “Ўзбек тили ва адабиёти” кафедраси профессори вазифасини бажарувчиси тарих фанлари доктори, “Турон” фанлар академияси ҳақиқий аъзоси Икромиддин Остонақулов адабиёт тарихи ва адабиётшунослик, тасаввуф ва исломшунослик, тилшунослик ва матншунослик соҳаларида изланишлар олиб бориб, Носируддин Рабғузий (XIV аср), Муҳаммад Сиддиқ Рушдий (XVIII аср), Мажзуб Намангоний (XIX аср), Абдулғофур Исматий (XIX аср), Зиёуддин Ҳазиний (1867–1923), Рожий Марғиноний (1834–1918), Ҳусайнхон Мушкин (1904–1976) каби ижодкорлар меросини илмий ва адабий муомалага олиб киришга муносиб ҳисса қўшди. У 1957 йили 3 ноябрда Фарғона вилояти Бувайда туманидаги Оққўрғон қишлоғида туғилган. 1979 йили Фарғона Давлат педагогика институтининг (ҳозирги ФарДУ) “Ўзбек тили ва адабиёти” факультетини битириб, ўрта мактабда ўқитувчи, туман газетасида мусаҳҳиҳ, Фарғона вилояти газетасида мухбир ва адабий ходим лавозимида ишлаган. Унинг “Авлиёлар султони. Туронлик валийлар”, “Фарғоналик валийлар”, “Муҳаммад Сиддиқ Рушдий ва унинг “Тазкират-ул авлиё-туркий” асари” монографиялари, “Сўз чамани ичра наво кўргузиб” (Халқ ҳофизи Расулқори Мамадалиев ҳақида рисола), “Ёзёвонлик Суярхон тўра”, “Нафс тарбиясининг 40 мақоми” каби китоблари тасаввуф маънавиятини тарғиб этувчи асарлар сифатида машҳур.

Остонаева Дилфуза

Туғилди:

8 январ 1968 йил

 

Остонаева Дилфуза Фахритдиновна, 1968 йилнинг 8 январь куни Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида туғилган. 1975-1985 йиллар 15-сонли ўрта мактабда, сўнгра 1985-1991 йиллар Самарқанд тиббиёт институтини, 1991-1992 йиллар Бухоро вилояти Эндокринология диспансери клиник интернатурасида таҳсил олган. 1992 йилдан Қоракўл тумани Марказий поликлиникаси (ҳозирдаги Кўп тармоқли Марказий поликлиника) эндокринолог-врач лавозимида ишлаб келмоқда. Уч нафар фарзанди бор.

Осим Миркарим

 

Миркарим Осим (1907 - 1984) Ўзбек адабиётида афсоналар асосида бадиий асарлар яратган адиб. 1907 йилда Тошкентда зиёли оиласида туғилган. У дастлаб эски макдабда, кейинчалик "Шамс ул-урфон" номли бошланғич мактабда, 1921 - 1924 йилларда эса Навоий номидаги Республика билим юртида таҳсил кўради. Адиб "Ўтрор", "Тўмарис", "Широқ", "Темур Малик", "Маҳмуд Таробий", "Александр ва Спитамен", "Моҳларойим ва Хонпошша", "Карвон қўнғироғи", "Элчилар", "Зулмат ичра нур", "Жайҳун устида булутлар", "Ибн Сино қиссаси", "Алжабрнинг туғилиши", "Синган сетор", Алишер Навоий ҳақида ҳикоя қилувчи "Астробод", "Алишер Навоий ва Дарвишали", "Бадарға", "Навоийнинг хислатлари", "Улуғбек ва Навоий" каби ҳикоя ва қиссалар ҳам ёзган. Асарлари тарихчи олим ва адибларимиз учун асосий манба вазифасини ўтаган. Миркарим Осим рус ёзувчиси М. Шолоховнинг "Тинч оқар Дон", С. Бородиннинг "Элдирим Бояазид" номли романларини, Л. Батнинг "Ҳаёт бўстони" қиссасини ва бошқа асарларни ўзбек тилига таржима қилган. Адиб "Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими" унвони ва "Буюк хизматлари учун" ордени (2002 й.) билан тақдирланган.

Ортиқхўжаева Гулбаҳор

Туғилди:

6 апрел 1982 йил

Асосий жанрлар:

-

 

Гулбаҳор Ортиқхўжаева «Ўзбекистон овози» газетаси таҳририяти қошидаги «Қаламкаш» журналистика ўқув курсида таҳсил олган. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ва ЎзМУ қошидаги Олий адабиёт курсини тамомлаган. 2002 йилда «Чиноз ҳаёти» газетасида иш фаолиятини бошлаган. Айни пайтда Адлия вазирлиги «Адолат» ҳуқуқий ахборот маркази бош мутахассиси. Шеърлари республика матбуотида мунтазам чоп этилиб туради.