Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Нуритдинов Ҳусниддин

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Нуритдинов Ҳусниддин Нуритдинович

 

Нурий Дадахон

 

Дадахон Нурий аслида ҳиндий тили бўйича мутахассис. Тошкентдаги мусиқа билим юртида ўқиб юрган пайтларидаёқ машҳур рассом Ч. Аҳмаров, Ю. Елиназаров, А. Абдуллаевлар назарига тушиб, улардан тасвирий санъат сабоқларини олган. Дастлабки ижод намуналарини ўқиган Абдулла Қаҳҳор “Сиз адабиёт билан кўпроқ шуғулланинг”, — дея, “Бегона” қиссасига “оқ йўл” ёзиб беради. Шундан бери адиб буюк устоз олдидаги бурчини сидқидилдан адо этиб келмоқда. Айниқса, у ёшлар орасида катта қизиқиш уйғотган қатор лирик қиссалари; академик М. Қўшжонов “Гоголона” дея баҳо берган “Подшоҳимнинг кўнгилхушлиги”, “Акахоним — Бош вазир” бадиа-эссе китоблар; пойтахт Тошкентнинг экологик ҳамда дендрологик муаммоларига бағишланган, шунингдек Бўстонлиқ ҳақидаги: “Дунёни титратиб турган СССР деган мамлакат Ҳарбий Вазири билан олишиб, қутурган буқанинг думига челак боғланишига сабаб бўлган” (О. Шарофиддинов) кўпдан-кўп “жанговар” публицистик мақолалар муаллифидир. Адибнинг Ҳиндистон, Покистон, Шри-Ланка мамлакатлари бўйлаб қилган саёҳатлари ҳақида “Сафарнома” мавзуидаги китоблари, “Осмон устуни”, “Шаҳар тегирмони”, “Қулатилган чинорлар паноҳи”, “Ниқобсиз Америка ва бошқа манзилгоҳлар” (Қиёмат қўнғироқлари), “Олисдаги дала-боғ” сингари бадиий ҳамда маърифий-ахлоқий романлари ўқувчилар томонидан қизиқиб мутоала қилинмоқда. Асарлари ҳиндий, урду, инглиз, қозоқ, рус, корейс ва турк тилларига таржима қилинган...

Нуриддинов Рустам

 

Рустам Нуриддинов 1953 йилда Андижон вилояти Шаҳрихон туманида таваллуд топган. 1976 йилда Тошкент Давлат Университети (ЎзМУ) кимё факультетини тамомлаган. 1979 – 1995 йиллар давомида Латвия ФА Органик синтез институтида тиббиёт кимёси йўналишида илмий фаолият олиб борган. Кимё фанлари доктори, профессор. Кўплаб илмий мақолалар, патентлар ва бир нечта оригинал препаратлар муаллифи. Саратонни даволаш учун мўлжалланган “Тибет эликсири” дори воситасининг муаллифларидан бири. Ҳозирда Тошкент шаҳрида истиқомат қилади ва Латвия Органик синтез институтининг Ўзбекистондаги расмий вакили сифатида фаолият олиб боради.

Нур Ўриной

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Ўриной Қурбонова

 

Нугманова Аропат

 

Нугманова Аропат Абдухамитовна – Тошкент Давлат пелагогика университети “Табиий фанлар” факультети “География ўқитиш методикаси” кафедрасининг ўқитувчиси. А.А. Нугманова География жамияти аъзоси. Ҳозирда 20 дан ортиқ илмий мақола, 1 та услубий қўлланма ва ўқув- услубий мажмуаларнинг муаллифи.