Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Муаллифлар

Назар Ғойиб

 

Ғойиб Назар (Ғойибназар Эрназаров), 1950 йилда Туркистон тизма тоғи Оқсув дарёси бўйидаги Сўфоркент қишлоғида туғилган. Кенг адирлар бағрида жойлашган Кўчкина қишлоғида ўқиб улғайган. У Хўжанд Давлат педагогика институтининг тил-адабиёт факультетини 1975 йилда битириб, ўрта мактабда дарс берган. Олий тоифали ўқитувчи. Ижодкор. ХХ асрнинг 70 йилларидан Ўзбекистон ва Тожикистон матбуотларида шеърий ва насрий асарлари билан қатнашган. 1989-1990 йилларда Тошкентдаги «Чўлпон» нашриётида ишлаган. 1993 йилдан бошлаб Бекобод туманидаги Зафар қўрғонида яшаб, Бекобод педагогика билим юртида она тили ва адабиётдан дарс берган. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими аълочиси. Ғойиб Назарнинг «Куртакдаги ҳаяжон», «Муносабат», «Муҳаббат Маржони», «Қаноат» номли шеърий тўпламлари «Бўрилар ташланмаган тун», «Яхшиликнинг боғи» номли насрий китоблари, педагогика коллежлари талабалари учун «Бошланғич синфларда она тилини ўқитиш услубиёти» (2005 й.) ўқув қўлланмаси нашр этилган. Ғойиб Назар хозирги кунда эркин ижод билан шуғулланиб келмоқда.

Назар Юлдузхон

Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Юлдуз Амиржонова

 

Навоий Алишер

Туғилди:

9 феврал 1441 йил

 

Алишер Навоий (1441, 9 феврал-1501, 3 январ) улуғ ўзбек ва бошқа туркий халқларнинг шоири, мутафаккири ва давлат арбоби бўлган. Ғарбда чиғатой адабиётининг буюк вакили деб қаралади, шарқда "низоми миллати ва д-дин" (дин ва миллатнинг низоми) унвони билан улуғланади.

Набиева Файзихон

 

Файзихон Набиева, Наманган туманидаги 20-ўрта мактабнинг тарих ўқитувчиси. 1990 йилда Наманган Давлат педагогика институтини тугатган. Ҳозирда туманни энг фидойи ва жонкуяр мураббийларидан. Унинг ўқувчилари Республика мактаб ўқувчиларининг «Сиз тарихни биласизми?» кўрик- танловида қатнашиб, ҳар йили фахрли ўринларни эгаллаб келмокда. Файзихон Набиева 2001 йилда «Ўзбекистон халқ таълими аълочиси» кўкрак нишони билан такдирланган.