Эндиликда сайтимиздан нафақат электрон, балки қоғозли китобларга ҳам буюртма беришингиз мумкин. Буюртмангиз Ўзбекистон почтаси орқали манзилингизга етказилади.


Эркин Воҳидов

Эркин Воҳидов
Ҳақиқий исм ва шарифингиз:

Эркин Воҳидович Воҳидов

 

Эркин Воҳидов — таниқли ўзбек шоири ва жамоат арбоби. 1936 йилнинг 28 декабрида Олтиариқ туманида ўқитувчи оиласида туғилган. Тўққиз ёшида отасидан, бир йилдан сўнг онасидан ажралган. Тошкентлик тоғаси Каримбой Соҳибоев қўлида тарбияланган. ТошДУ (ҳозирги ЎзМУ)нинг ўзбек филологияси факултетида (1955—1960) таҳсил олган. Сўнг турли нашриёт ва газета-журналларда ишлади. Республикамиз ёшларининг биринчи журнали «Ёшлик»нинг асосчиси (1982).У I ва II чақириқ Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати. Ҳозир қўмита раиси вазифасида ишламоқда. Кейинги йилларда Ўзбекистон Олий мажлисининг қўмита раиси вазифасида ишламоқда. Унинг биринчи китоби «Тонг нафаси» 1961 йилда чоп этилди. Шундан сўнг унинг «Қўшиқларим сизга» (1962), «Юрак ва ақл» (1963), «Менинг юлдузим» (1964), «Нидо» (1964), «Лирика» (1965), «Палаткада ёзилган достон» (1966), «Ёшлик девони»(1969), «Чароғбон» (1970), «Қуёш маскани» (1972), «Тирик сайёралар» (1978), «Шарқий қирғоқ» (1981), «Келажакка мактуб» (1983), «Муҳаббат» (1984), «Ҳозирги ёшлар» (1986), «Изтироб» (1991), «Яхшидир аччиқ ҳақиқат» (1992) каби шеърий тўпламлари нашр қилинди. Шоир инсон руҳиятининг нозик ва илғаш мушкул манзараларини таъсирчан акс эттиради. Одамни комил кўрмоқ истаги унинг шеърлари асосини ташкил қилади.

Еркин Воҳидов рус шоири Сергей Есениннинг шеърларини буюк маҳорат билан ўзбек тилига таржима қилган.