Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Blosxolm sohibasi

Blosxolm sohibasi
Ko‘rganlar, jami:

7290

Muallif:

Nashr yili:

2016

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

384

Nashriyot:

Yangi asr avlodi

ISBN raqami:

978-9943-27-750-2

Parchani o'qing
Elektron kitob (2,1Mb) :

6400 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar

..Blosxolm abbati Meldon bilan bo‘lgan tengsiz jangda boshidan jarohatlangan Kristofer Harflit chet elga badarg‘a qilinadi, xorijda ko‘pdan-ko‘p jabru jafolarga duchor bo‘ladi. Uning xotini – bir haftalik kelinchak ledi Sayseli enagasi Emlin bilan monastirga qamaladi, keyinchalik esa jodugar sifatida ayblanib, gulxanda yondirilishga hukm qilinadi... Ingliz yozuvchisi Genri Rayder Haggard (1856 – 1925) faqat Angliyadagina emas, balki chet ellarda ham mashhur bo‘lgan ko‘pdan-ko‘p tarixiy va sarguzasht romanlar muallifidir. Uning asarlari bizning mamlakatimizda ham bir necha bor nashr etilgan.

I БОБ
СЭР ЖОН ФОТРЕЛ

К имда-ким Блосхолм аббатлиги 1 харобаларини бир марта кўрган бўлса ҳам, уларни ҳеч қачон унутолмайди. Аббатлик тепаликка жойлашган, уни шимолдан серсув дарё қуйилиши ҳошия дек ўраб олган; шарқ ва жанубдан у бепоён далалар, ўрмонлар, ботқоқликка айланган яйловлар, ғарбдан бўлса, аста-секин қирмизиранг торфли ерларга қўшилиб кетувчи тепаликлар билан қуршалган; улардан хийла нарида ҳад-ҳудудсиз ғамгин чўққилар кўриниб туради. Табиат манзараси, биз ҳикоя қилмоқчи бўлган воқеалар юз берган Генрих VIII 2 давридан бери деярли ўзгармаган; бу ерда на катта шаҳар пайдо бўлди, на шахталар қазилди, на ерни таҳқирлаб, ҳавони мудҳиш, бўғувчи тутуни билан булғовчи фабрикалар бунёд этилди. Гарчи ҳозир кўпгина уйларнинг томлари тўғон бўйидан ўриб олинган қамиш ўрнига черепица ёки дағал сланец плиталар билан ёпилган бўлса-да, кўпдан-кўп авлод кишиларининг ҳаммаси ҳануз ўша эшиклардан кириб чиқадилар. Кўҳна қишлоқ қудуқларидаги челакли чиғириқлар ўр нини эгаллаган темир тулумбалар Эдуард I замонасидагидек, эҳтимол, ундан ҳам талайгина асрлар муқаддам мавжуд бўлганидек, ҳамон қишлоқни сув билан таъминлайди. На наф, на зарурият йўқлигига қарамай, кундалар-у иснод устунини ҳали ҳам аббатлик дарвозаси яқинидаги монастирь ўтлоғининг ўртасида кўриш мумкин. Иснод устунида баланд-паст қилиб осилган ва эркак, аёл ҳамда боланинг қўлларига мослаб ясалган катта-кичик учта темир ҳалқа кўзга ташланади.

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!