Endi Siz sotib olgan kitoblaringizni yuklab olishingiz shart emas!
E'tibor bering: hozirda bizning saytimizda sotib olingan elektron kitoblar uchta usulda o'qilishi mumkin:
mobil-ilova orqali, Windows-ilovasi orqali va saytdagi onlayn-o'quvchi orqali. Батафсил -->

Harobadan chiqqan mashhurlar 3-kitob

Harobadan chiqqan mashhurlar 3-kitob
Ko‘rganlar, jami:

3386

Muallif:

Nashr yili:

2017

Tili:

O'zbek (kir)

Betlar:

194

Nashriyot:

Yangi asr avlodi

ISBN raqami:

978-9943-27-919-3

Parchani o'qing
Elektron kitob (1,7Mb) :

6200 so'm

Sotib olish

Reyting

  • Annotatsiya
  • Mundarija
  • Kitobidan parcha
  • Fikr va mulohazalar

Оилавий муносабатлар жуда хароб шароитда ўсаётган қизалоқ отасининг телбалигидан қўрқар, онасининг эса бефарқлигидан жаҳли чиқар эди. Кичкина қиз олти ёшга етмаёқ касаллик туфайли оқсайдиган бўлиб қолди. Қўшни болалар «чўлоқ» деб масхара қилишганда, ҳали катта бўлай, шифокор бўлиб ўзимни даволайман деб орзу қилди. Йўқ, у шифокор бўлмади, ҳаёт қийинчиликлари унинг жисмидаги нуқсонни эмас, руҳиятидаги кемтикларни тузатди. Автомобил ҳалокати туфайли тўшакка михланган, молиявий қийинчиликлар ўз чангалига олган Фрида Кало алам ва дардини расмлар орқали ифода этди. Чизган суратлари уни рассом сифатида кашф этди. Куч ва иродаси, тинимсиз меҳнати, қолаверса, иқтидори Фридани XX асрнинг машҳур рассомига ва бой одамига айлантирди.
Мазқур китобда ўтган асрнинг машҳур кишилари қаторига кирган рассом Фрида Кало каби бир қанча чин истеъдод эгалари ҳақида, уларнинг аччиқ қисмат гирдобида тобланиб, ўз ҳаёт йўлларини топганликлари тўғрисида ҳикоя қилинади. Бундай инсонларнинг матонати, иродаси, яшаш учун кураш йўлидаги изланишлари ҳар биримиз учун намунадир.
Китоб кенг ўқувчилар оммасига мўлжалланган.

  • Колумбиялик буюк ёзувчи
  • Грузиянинг машҳур адиби
  • Камбағалдан чиққан миллиардер
  • Туркиялик қалби дарё адиб
  • Американинг 45-президенти
  • Олтин зангламайди
  • Энг “қиммат” рассом
  • Улкан ютуғи томошабинлар меҳри эди
  • Дунёдаги энг бой дастурчи
  • ХХ аср опера қўшиқчиси
  • Бойлик уни қизиқтирмасди
  • “Одамларга ўзларини кўрсатаман”
  • Детектив асарлар қироличаси
  • Қалби дарё ва иродали инсон
  • Муҳаббатсиз ўтган ҳаёт
  • “Маъбудга айланган қўшиқчи”
  • Аёл йиғласа кўзлари гўзал бўлади
  • Ушалмаган орзу
  • Севги туфайли шахматга қайтди
  • Мағлубиятни билмаган чемпион
  • Қобилияти руҳшунослигида эди
  • Бисотдаги ягона кўйлак
  • Кашфиётчи ака-укалар
  • Сўнгги илтимос
  • Парфюмерия қироличаси армони
  • “Тошкент йўлбарси”
  • Паганини мусиқасининг сеҳри
  • Композиторнинг сирли ўлими
  • Дунёга машҳур композитор
  • Франц Кафканинг армони
  • Соҳибжамол, чўри ва қотил
  • Жан-Клод Ван Дам: у ҳаётим мазмуни эди...
  • Бахтиқаро Фриданинг осуда дамлари
  • Қарталар шипшиши остида
  • Қироллик тахтининг олди-соттиси
  • Шоирнинг қайғули муҳаббати

КОЛУМБИЯЛИК БУЮК ЁЗУВЧИ

Габриэль Хосе де ла Конкордиа “Габо” Гарсиа Маркес колумбиялик ёзувчи, журналист, ношир ва давлат арбоби эди. Нейштадт адабиёт мукофоти ва адабиёт соҳаси бўйича Нобель совриндори эди. Адабиёт соҳасида “Магик реализм” йўналиши бўйича раиси ҳам эди. Бўлғуси колумбиялик ёзувчи Аракатака шаҳрида Элихио Гарсиа ва Луиза Саньтяго Маркес оиласида туғилди. Габриэль туғилгандан сўнг отаси фармацевт бўлиб ишга кирди. 1929 йили ота-онаси Сукре шаҳрига кўчиб ўтишади. Гарсиа Маркесни Аракатакада бобоси ва бувиси тарбиясига қолдиришади. Бобо ва буви унга халқ анъаналари ва тил бойликларини ўргатишда алоҳида роль ўйнашади. Гарсиа Маркес тўққиз яшарлигида бобоси вафот этади. Шундан кейин Габриэль ота-онаси олдига Сукрега келади.

1940 йили 13 ёшида Габриэль Боготадан 30 км шимолда Сипакира шаҳридаги коллежда ўқиб стипендия ола бошлайди. 1946 йили ота-онасининг хоҳиши билан Боготадаги Миллий университетнинг юридик факультетига ўқишга киради. Ушбу даргоҳда у бўлғуси қайлиғи Мерседес Барча Пардо билан танишади. Ўқишни ташлаб, 1950 йили ўзини адабиёт ва журналистикка соҳасида синаб кўрмоқчи бўлади. У Эрнест Хемингуэй, Уильям Фолкнер, Жеймс Жойс, Виржиния Вулф, Франс Кафка каби машҳур адибларнинг назарига тушади.

...

Kommentariy qushish
Fikr va mulohaza bildirilmadi. Birinchi bo'ling!