Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
94
978-9943-992-75-7
7200 сўм
Рейтинг |
РУҲИЙ СОҒЛОМЛАШТИРИШ
Руҳий соғломлаштиришга Жалолиддин Румий, Фаробий, Абу Али ибн Сино каби буюк алломалар алоҳида эътибор беришган. Жалолиддин Румий: “Ҳар ғамнинг охирида бир шодлик, ҳар йиғининг охирида бир ханда бор”, деган.
Ибн Сино эса мусиқанинг даволаш хусусиятларини ёритиб ўтган. Масалан, “Яхши машқдан ташқари қўшиқ айтиш соғликни юқори даражада ушлашликдир”, дея лутф қилган.
Қадим замонларда Хоразм табиблари ўлим тўшагида ётган беморларни сурнай, ноғора, доира овозлари ёрдамида тетиклаштиришга ҳаракат қилганлари ёзиб қолдирилган. Фақат унда қандай мусиқа чалинганлиги ёзилмаган.
Ҳозирги вақтда психиатрлар, психотерапевтларнинг кўпчилиги турли таъсирчан мусиқа оҳангларидан фойдаланаётирлар.
Оғир руҳий сиқилишдан даволанаётган кишилар учун ижобий ва салбий таъсир кўрсатадиган ранглар мавжуд. Жумладан, юраги бузилган беморлар кўк рангли ҳапдориларни яхши қабул қиладилар, чунки бу ранг уларнинг хотиржамлигини таъминлайди. Аксинча, тўқ сариқ ёки қизил рангли дори-дармонлар уларни толиқтириши, асабларини қўзғатиши мумкин ва ҳоказо.
...