Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2010
Ўзбек (кир)
208
978-9943-18-059-08
8600 сўм
Рейтинг |
Ҳар ким ўз фарзандига билганича таълим-тарбия беради. Бу борада ҳамманинг ўз қараши бор. Аммо келажак кимнинг йўли тўғрироқ эканини, албатта, кўрсатади... Мазкур китобда бой ва камбағал тоифадаги оталарнинг фикр-мулоҳазаларини, бу хусусдаги тамойилларини келтирар эканмиз, сиз азизларда солиштириш имкони мавжуд бўлади. Хулосани ўзингиз чиқаринг. Китоб сизга манзур бўлади ва ёрдам беради, деган умиддамиз.
Менинг икки отам бўлган бири бой иккинчиси камбағал. Биринчи отам юқори мацлумотли зиёли фалсафа фанлари доктори унвонига эга 2 йилда 4 йиллик коллежни тугатган. Кейин Стенфорд университети Чикаго университет ива Шимолий Ғарбий университетларда билимини оширган. Ҳар доим стипендия олган. Иккинчи отамни билими анча саёз эди.
Икала отам ҳам мансаб поғоналаридан юқорилаб керакли ютуқларга эришган уларни охиригача меҳнат қилишган. Икковининг ҳам даромадлари етарли эди.
Лекин биринчиси Гавайядаги энг бой одамлардан бўлди иккинчиси кўпинча молиявий тангликка дучор бўларди. Биринчиси вафотидан сўнг оиласига бир неча ўн миллион доллар хайрия муассалараи ва ўзининг черковини қолдирди. Иккинчиси эса тўлаш керак бўлган қарздорлик чекларини қолдирди.
Икала отам ҳам кучли иродали бошқаларга тацсирини ўтказадиганлардан эди. Иккови ҳам маслаҳат берарди, лекин ҳар-хил. Иккови билимга таянарди. Лекин ўқишнинг ҳар хил йўналишини тавсия қиларди. Агарда менинг бита отам бўлганида мен унинг маслаҳатларини қабул қилган ёки рад этган бўлардим. Икки отам бўлгани сабабли менга иккк бир-бирига зид бўлган нуқтаи назар тавсия қилинарди бири бой отамнинг нуқтаи назари иккинчиси камбағалники. У ёки бу нуқтаи назарни қабул қилиш ўрнига мен олдин ўйлардим икки нуқтаи назарни солиштирдим. Сўнгра танлардим. Муаммо шунда эдики бой отам ҳали бойиб кетмаган камбағал отам ҳали камбағаллашиб кетмаган. Икоовлари ҳам ишларини энди бошлашган оила ва куя муаммоларини ҳал қилишга киришишган эди. Лекин пул масаласида уларнинг нуқтаи назари қарама қарши эди.
...