Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2015
Ўзбек (кир)
209
978-9943-4512-6-1
Рейтинг |
Шоирлар аслида одам ўзи билиб, билолмай турган нарсани айтиб юборадилар. Буни эса ўқувчи «тилим- ни учида турган сўзни топиб айтибди-я», дея ҳаяжонга тушади. Шу боис шеър - ўйлаб, тўқиб эмас, дарддан, қувончдан тўкилиб ёзилади. Ёзмаса туролмаган одам шоир. Илҳом билан, ҳикмат билан, ташбеҳ билан битил- ган сатрда ёғду бўлади. Ёғду эса кўздан кўнгилга ўтади. Кўнгли ёғдуланган инсон ошиққа айланади. Яхши шеър севишга ўргатади.
Азиз ўқувчи, сиз қўлингизда тутиб турган ушбу ки- тобда агар бироз муболаға билан айтсак, етти ёшдан ет- миш ёшгача бўлган чинозлик қалам соҳибларининг ижо- дидан намуналар жамланган. Аслида Чиноз — Тошкент вилоятининг нурли дарвозаси. Бу муқаддас тупроқнинг қадим ўтмиши, ўз қадри, ўз ҳикматгўйлари кўп бўлган ва ҳозир ҳам бор. Шу учун ҳам "Чиноз илҳомлари" номи билан ушбу гулдаста тузилган.