Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
128
978-9943
Рейтинг |
Тил кишилик жамиятидаалоқа воситаси сифатида хизмат қиладиган ижтимоий ҳодисадир. Унинг ижтимоий табиати айрим шахсда эмас, балкижамият учун хизмат қилишда намоён бўлади. Тил инсониятнинг тарихий тараққиёт жараёнида яратилган барча маданий ва илмий бойликларини ифодалайдиган ва авлоддан – авлодга мерос бўлиб қоладиган асосий воситадир.
Сўнгги йилларда тилшунослик фанининг амалий аҳамияти тобора ортиб бормоқда. Маълумки, ҳар бир фаннинг амалий аҳамияти, унинг тараққиёти инсоният эҳтиёжларини қай даражада қондириш билан белгиланади. Қадимги даврлардан бошлаб, тилшунослик кишилик жамиятида ёзувни яратиш, ўқитиш, бошқа тилларни тушуниш каби эҳтиёжларни қондириш учун хизмат қилиб келган. Айниқса, она тилини ўқитиш, чет тилларни ўрганиш, бир тилдан иккинчи тилга таржима қилиш кабимасалаларга эҳтиёж янада ошиб бормоқда: Тилшунослик фанининг янги методлари ёрдамида тилни ўрганиш, хусусан, чет тилларни ўқитиш ва ўрганишда янги ютуқларга эришилмоқда, бу фаннинг ривожланиши туфайли ўзбек тилшунослигида янги ўзгаришлар содир бўлмоқда ва янги терминлар кириб келмоқда. «Мотивология» термини ўзбек тилшунослигида яқинда кириб келган термин бўлиб, ўзбек тилида жуда кам ўрганилган соҳадир.