Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
64
978-9943-27-496-9
6400 сўм
Рейтинг |
Yangi tanishingizni bir ko‘rishdayoq qanday insonligini bila olasizmi? Yoki uzoq vaqt suhbat-lashgachgina uni o‘rgana boshlaysizmi? Ko‘pchilik odamlar suhbatdoshining nafaqat so‘zlayotgan so‘zi va o‘zini tutishi, balki tashqi ko‘rinishiga qarab ham baho berishadi. Va ba’zan shunday bo‘ladiki, hech qanaqangi so‘z, hech qanaqangi xatti-harakatsiz ham bir ko‘rishdayoq munosabat bildiriladi. Albatta, insonning ko‘rinishi, yurish-turishiga qarab, uning ichki olamini ko‘ra olish uchun insonni yaxshi bilish lozim. Bu haqda esa ushbu kitobchamiz sizga ko‘makdosh bo‘ladi.
КИРИШ
Биринчи марта кўриб турган одамга нисбатан ёқтирмаслик ёки мойиллик туйғулари нима асосида пайдо бўлади, деган савол ҳар биримизни қизиқтириши табиий. Инсонни ўрганиш илми асосчиларининг таъкидлашларича, ушбу муносабат тана «сигнали» – сўзсиз тил асосида ҳосил бўларкан. Фақат руҳшуносларни ҳисобга олмаганда ушбу тил деярли ҳеч қаерда ўргатилмайди. Аммо инсоннинг ҳаракатларини тўғри баҳолаш, уни яхшироқ билиш учун ушбу фан тўғрисида маълумотга эга бўлиш ҳар бир инсон учун керак ва жуда қизиқарли. Инсоннинг ҳар бир хатти-ҳаракати, имо-ишораси – ушбу тилнинг сўзлари. Хатти-ҳаракатига қараб муносабатда бўламиз, шу асосида ўзаро алоқаларимиз шаклланади. Баъзан суҳбатдошимизга айтмоқчи бўлганларимизни «сўзсиз» жавобимиз билан ўзимиз кутгандек муваффақиятли уддалашимиз мумкин. Айрим ҳолларда эса суҳбатдошимизнинг хатти-ҳаракати бизни эҳтиёткорликка ундайди (наркотик моддалар қабул қилувчилар, собиқ маҳбуслар, ҳаётдан норози, руҳан носоғлом кишиларнинг хатти-ҳаракатлари). Бундай ҳолларда қандай қилиб алоқани яхшиликча узиш тўғрисида ўйлаб кўрамиз. Кўпчилик одамлар бир нарсани ўйлаб туриб бошқа нарсани гапирадилар, шунинг учун уларнинг ҳақиқий аҳволини тушуниш жуда муҳим.