Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
152
978-9943-4720-8-2
Рейтинг |
Монография иқтисодиёт тармоқларида сув ресурсларидан самарали фойдаланиш, қишлоқ ва сув хўжалигида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш, техник ва технологик янгилаш жараёнларининг кейинги босқичлари вазифаларига мос келадиган, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган. Мазкур монографияда Хоразм вилояти иқтисодиёт тармоқларида сувдан фойдаланиш самарадорлиги, иқтисодиёт тармоқларини ривожланиши натижасида сув ресурсларига бўлган талабнинг ортиши, сув тақчиллигига мослашиш масалалари таҳлил этилган ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар берилган. Ҳудуд иқтисодиётида сувдан фойдаланиш самарадорлиги тармоқлараро баланс усулидан фойдаланиш ҳисобланди. Шунингдек, амалга оширилган тадқиқот натижалари ҳамда статистик маълумотлар иқтисодий-математик усуллар ёрдамида баҳоланди ва башорат этилди.
Ушбу монография сув хўжалиги ва у билан боғлиқ тармоқ ҳамда ҳудудий бошқарув органлари раҳбар-мутахассислари, илмий ходимлар, ўқитувчилар, магистрантлар, талабалар, сув хўжалиги тизимидаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларга қизиқувчилар учун мўлжалланган.