Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
448
978-9943-27-696-3
Мавжуд эмас
Маълумот учун: (90) 959-25-26 (0900 - 1900)
Рейтинг |
Nashriyotimiz nomiga kelgan maktublar orasida Frans Kafka ijodiga qiziquvchilar talaygina ekanligi, ochig‘i, bizni hayratga soldi. Demak, o‘ziga xos favqulodda iste’dod egasi bo‘lgan, yozganlarini anglashga intilishimiz mutolaaga qayta va yana qayta «majbur» qiladigan adib asarlari o‘zbek kitobxonining ham qalbiga yaqin. Bundan boshimiz ko‘kka etdi. Vafo Fayzulloh tarjimasi asosida nashrga tayyorlangan mazkur kitob Kafkaning dunyo kitobxonlari qalbini larzaga solgan ikki asari – «Jarayon» va «Otamga xat»ni o‘z ichiga olgan. Har ikkala asar haqida o‘quvchiga qisqacha ma’lumot berish juda qiyin va ayni paytda juda mas’uliyatli ish. Chunki ulardagi mohiyatni bir qolipga sig‘dirib bo‘lmaydi. Insoniyatning qismati, yashash huquqi, erki, qadr-qimmati, daxlsizligi to‘g‘risida uning o‘zi bilganlaridan tashqari yana ham murakkabroq, yana ham chigalroq mulohazalar borki, ular haqida taqdim etilayotgan har ikkala asarda o‘qiymiz.
ҲИБС. ФРАУ ГРУБАХ, СЎНГРА ФРОЙЛЕЙН БЮРСТНЕР БИЛАН СУҲБАТ
Афтидан кимдир Йозеф К.га туҳмат қилган чоғи, бировга ёмонлик қилмагани, бирон-бир ножўя иш содир этмаганига қарамай, уни ҳибсга олишди. Ҳар куни соат саккизга яқин унга нонушта олиб кирадиган ижарахона бекаси Фрау Грубахнинг ошпази ҳам, бугун негадир қорасини кўрсатмади. Бунақаси ҳали бўлмаганди. К. ўрнидан қўзғалмасдан шу алпозда рўпарада яшайдиган кампирчани кузатди – кампирча ҳам шу пайтгача кўрилмаган ажабтовур қизиқиш билан ойнадан уни томоша қиларди – охири бир қадар таажжуб ва очлик ҳиссидан толиқиб, қўнғироқни чалди. Айни шу дамда эшик тақиллаб, хонага аллақандай киши кирди. К. уни бу хонадонда аввал сира кўрмаганди. У ориқ бўлишига қарамай чайиргина, эгнидаги қоп-қора, йўл кийимига ўхшаш, ҳисобсиз чоклар билан бежалган, ҳолбуки, нимага кераклиги номаълум, орқасини белбанду турли-туман тўқалар, чўнтаклар ва пистонлар қоплаган костюми ўзига ёпишиб, соҳибига ишчан қиёфа бағишлар эди. – Ким бўласиз? – дея сўради К. каравотдан қаддини ростларкан. Нотаниш киши ташрифи мутлақ қонунийлигига ишонганидек саволни жавобсиз қолдирди ва эснаш оҳангида деди: – Сиз қўнғироқ чалдингизми? – Анна менга нонушта келтирсин, – К. ўтган ишга салавот қабилида, шундай деди-ю, ким ўзи бу, турган-битгани шуми, дегандай нотаниш кимсага разм солиб, нималарнидир чамалади, гап нимада эканини англашга уринди. Бироқ «меҳмон» ўзини миридан-сиригача разм солишларига йўл бермади, эшикка йўналди, уни қия очиб, афтидан, шундай остонада турган бировга қарата: – Анна унга нонушта киритиб берсинмиш, – деди. Қўшни хонадан қисқа кулги эшитилди; қўшни хонада бир кишими ёки кўпчиликми – овозга қараб фарқлаш амри маҳол эди. Нотаниш киши у ёқдан ўзи учун янги бирон-бир тайинли гап эшитганига қарамай, расмий оҳангда К.га шуни маълум қилди: – Бунга ҳаққингиз йўқ! – Шу янгилик етмай турувди! – дея каравотдан ирғиб турган К., апил-тапил шимини кия бошлади. – Қўшни хонада қанақа кишилар юрибди ўзи, ҳозир кўриб оламан. Кўрамиз, бу босқинчиликни Фрау Грубах қандай изоҳлар экан! Ногаҳон у, кўнглида кечганлари овоз чиқариб айтишга арзимайди-ку, деган хаёлга борди ва бу билан нотаниш кимсанинг ўзи устидан назорат қилиш ҳуқуқини қай бир даражада тан олгандек бўлишини тушуниб қолди. Айни пайтда бундай андишага ўрин бўлмаса-да, киши унинг хаёлидагини худди шундай ўқиб олиб, дарров сўз қотди: – Шу ерда тура турсангиз сизга дурустмиди? – Кимлигингизни айтмас экансиз, бу ерда қолишни ҳам, сиз билан гаплашишни ҳам истамайман. – Беҳудага аччиқланяпсиз, – дея нотанишнинг ўзи бориб эшикни очди.