Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
240
978-9943-27-800-4
Мавжуд эмас.
Буюртма учун: (90) 959-25-26
Рейтинг |
Fransuz adibi Sharl Loran qalamiga mansub «Napoleonzoda» romani o‘z ichiga XIX asrning boshlari – Napoleon Fransiyasi davrini olgan «Napoleonning josusi» asarining mantiqiy davomidir. Asarda bayon qilingan asosiy voqealar bosh qahramon – Rim qiroli gersog Reyxshtadtskiy atrofida aylanadi. Gersog Reyxshtadtskiy asli buyuk fransuz sarkardasi Napoleon Bonapartning o‘g‘li – Jozef Fransua Sharl Bonapart. Otasining ayanchli taqdiri o‘g‘ilning hayotiga ham soya soldiki, onasidan ayro yashagan, o‘z bobosi qo‘lida tutqun bo‘lgan Napoleonzoda 21 yoshida sil kasalligidan vafot etadi... Kitobxon romanni mutolaa qilar ekan, XIX asr boshlaridagi ikki qirollik oliy nasab kishilar, tug‘ishganlar o‘rtasidagi adovat, shaxsiy g‘arazlar buyuk insonlar hayotining qanchalar ayanchli bo‘lganiga guvoh bo‘ladi.
ЖУВОНМАРГ ВАЛИАҲД ФОЖИАСИ
Икки юз йилдан ошибдики, Наполеон Бонапарт ҳақидаги баҳсу мунозаралар ҳамон тугамайди. Италиядаги «Наполеон даврини тадқиқ қилиш миллий қўмитаси», Франциядаги «Буюк француз инқилоби тарихини ўрганиш халқаро комиссияси» каби муассасалар мунтазам фаолият кўрсатмоқда. Наполеон Биринчи тўғрисида кимлар ёзмаган, уни кимлар мадҳ этмаган дейсиз: Байрон, Мицкевич, Стендаль, Беранже, Гейне, Бальзак, Лермонтов, Дюма, Толстой, Бенцони... Бонапартнинг зафарли юришларига бағишлаб Бетховен (!) «Ғалаба симфония си»ни яратди. Театр томошалари, кино санъати айни мавзуга фаол ёндашмоқни одат қилди... Сўнгроқ Наполеон таваллудининг икки юз йиллиги (1969) нишонланди. Шу муносабат билан конгресслар, конференциялар, учрашувлар, хуллас, жуда кўп тадбирлар ўтказилди. Наполеон Бонапарт корсикалик матбуот оламининг, телевидение ва радионинг бош қаҳрамонларидан бирига айланди: сонсаноқсиз мақолалар, альбомлар, китоблар, бадиий ва ҳужжатли фильмлар... Аммо мунозаралар, саволлар ҳамон ўшаўша: Наполеон ўзи ким эди? Унга берилган сифатларни кўринг: босқинчи ва халоскор, инқилоб аскари ва инқилоб душмани, республика императори ва республика кушандаси, буюк саркарда ва мақтанчоқ генерал, оташқалб ошиқ ва бевафо эр, золим ва одил, корсикалик ваҳший, башариятнинг ғаними... Бунчалар эҳтиром ва бунчалар маломатларнинг қай бири ҳақ, қай бири ноҳақ? Мингминг сўровнинг мужассами бўлмиш шу ягона саволга ҳақ жавоб топишдан кўра осмондаги ҳамма юлдузни санаб чиқиш осонроқ бўлса керак. Аксарият деярли якдиллик билан маъқуллаган ва нисбатан ҳаққоний таърифни эслайлик: Наполеон Бонапарт жаҳон тарихига таъсир кўрсата олган йирик арбоб, буюк саркарда ва чин маънодаги ШАХС эди. Чинакам тарихий шахслар эса ҳар куни, ҳар йили туғилавермайди...