Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда
БатафсилКетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш
БатафсилҲурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз
БатафсилАгар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз
2016
Ўзбек (кир)
180
978-9943-27-210-1
7200 сўм
Рейтинг |
Hayot ichra oila hayotimiz ham o‘tib ketmoqda. Uni huzur-halovatli, mazmunli, maroqli o‘tkazish har ota-onaning orzusi. Bu ezgu niyatingiz amalga oshishi uchun ushbu kitobdan har kuni bor-yo‘g‘i 15 daqiqa oilangiz davrasida mutolaani yo‘lga qo‘ysangiz bas.Oilangiz SEVGI, MEHR, SAODAT shu’lalari ila nurafshon bo‘lsin, aziz o‘quvchi!
Уялмасанг – истаганингни қил!
Ҳаё инсонга хос фазилатдир. Уятдан ёноқлари қизарган инсон ҳақиқатан инсондир. Ҳаё барчага ярашади. Айниқса, аёлларни ўзгача зийнатлайди. Бу ҳақиқатни Пайғамбаримиз (с.а.в.) ҳам эътироф этиб: «Ҳаё – иймондандир», дейдилар. Ҳар қандай инсоний фазилат сингари ибо, ҳаё сабабли юзларнинг қизариши ҳам имон туфайлидир. Имон бўлмаса, на ҳаё қолади, на уят. Ҳозирда ор-номус ҳақида сўз борганда «орият томири» эсга олинадими-йўқми, билмайман. Аммо менинг онажоним шундай дер эдилар: «Инсоннинг маънавият томири бор. Ор-номус туйғуси бу томирларни кучли ва бақувват қилади. Инсон беорлашса, бу томир ёрилиб кетади... Орият томирининг ёрилиши инсонни инсонликдан чиқаради. Чунки бундай одам уялишдан уялади, юзи ҳам қизармайди». Шундай ҳолатга тушган инсон ҳар қандай тубанликка қодир бўлади. Жиноят устида қўлга тушганида ҳам қилмишидан асло хижолат чекмайди. Юзига тупурсангиз, артади-ю, «ёмғир ёғяпти» деб кетаверади! Ҳаё – имондандир. Дилда эътиқод бўлмас экан, ҳаё ҳам бўлмайди. Имоннинг заифлиги ҳаёнинг камлигига сабаб бўлади. Охир-оқибат, ҳаё туйғуси уятсиздан уялиб, номаълум манзилни ихтиёр этади...
Илм, бойлик, номус
Илм, бойлик, номус йўлдош бўлдилар. Йўл охирлагач, илм деди: «Мен мана шу университетга кетяпман, кутиб турсангиз, қайтаман», деди. Бойлик: «Мен ана шу саройга бораман, кутсангиз қайтаман», деди. Навбат номусга келди: «Мен сизларга ўхшамайман, кетсам қайтиб келолмайман».