Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Юқумли касалликлар

Юқумли касалликлар
Кўрганлар, жами:

36285

Нашр йили:

2014

Тили:

Ўзбек (кир)

Бетлар:

92

ISBN рақами:

978-9943-4498-6-2

Китоб маҳсулотларининг характеристикалари, етказиб бериш шартлари, ташқи кўриниши ва ранги ҳақидаги маълумотлар фақат маълумот учун мўлжалланган ва жойлаштирилган пайтда мавжуд бўлган энг сўнгги маълумотларга асосланади.
Парчани ўқинг
Электрон китоб
Эътибор беринг "Сотиб олинган китоблар қандай ўқилади?" бўлими билан танишиб чиқинг!

9200 сўм

Сотиб олиш

Рейтинг

  • Аннотация
  • Мундарижа
  • Китобдан парча
  • Фикр ва мулоҳазалар
Юқумли касалликлар ҳаётимиз давомида соғлигимизга ҳамиша хавф солиб туради. Умримизда, ҳеч бўлмаса, бир марта барчамиз юқумли касалликнинг бирон тури билан оғриймиз. Хўш, ўзи юқумли касаллик нима, унинг турлари қайсилар, қандай қилиб ундан ҳимояланиш мумкин? Шу ва шу каби саволларга мазкур китобда батафсил жавоб беришга ҳаракат қилинган. Умид қиламизки, у сиз азизларга ёрдам беради.
  • Юқумли касалликлар ҳақида
  • Микроблар
  • Ҳужайра
  • Вируслар
  • Бактериялар
  • Замбуруғлар
  • Гельментлар
  • Эхинококкоз – тасмасимон чувалчанглар пайдо қиладиган касаллик
  • Гельментозларнинг олдини олиш чоралари
  • Юқумли касалликлар турлари
  • Касалликнинг юқиш йўлларини қирқиш
  • Аҳолининг касалликларга нисбатан берилувчанлигини камайтириш
  • (касалликка қарши курашиш қувватини ошириш)
  • Юқумли касалхоналар
  • Юқумли касалликлар ташхиси
  • Юқумли касалликларни даволаш
  • Юқумли касалликлар профилактикаси
  • Юқумли ичак касалликлари
  • Қорин тифи, А ва В паратифлар
  • Ичбуруғ
  • Вабо
  • Сальмонеллёзлар
  • Овқат токсикоинфекциялари
  • Ботулизм
  • Лямблиоз
  • Вирусли гепатитлар
  • Гижжа касалликлари (гельминтозлар)
  • Нафас йўлларининг вирусли инфекциялари
  • Грипп
  • Парагрипп
  • Аденовирус инфекцияси
  • Респиратор-синцитиал инфекция
  • Риновирусли инфекция
  • Парранда гриппи
  • Менингококкли инфекция
  • Дифтерия
  • Қора оқсоқ (бруцеллёз)
  • Ўлат
  • Ку иситмаси
  • Геморрагик иситмалар
  • Безгак
  • Куйдирги касаллиги
  • Қоқшол
  • Қутириш
  • Сарамас
  • Орттирилган иммунитет танқислиги синдроми
  • Цитомегаловирусли инфекция
  • Муҳим маълумотлар
  • Эбол геморрагик иситмаси
  • Грипп ҳақида
  • ТОРЧ инфекцияси ҳақида
  • Жинсий йўллар орқали юқадиган касалликлар
  • Турли даво чоралари
  • Гепатитда
  • Бронхитда
  • Ларингитда
  • Зотилжам (пневмония)да
  • Трахеитда
  • Ангинада
  • Фарингитда
  • Гриппда
  • Сурункали ич кетганда
  • Юқори нафас йўллари шамоллаганда
  • Гижжаларда
  • Махсус кийим кийиш тартиби
  • Фойдаланилган адабиётлар

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАР ҲАҚИДА

Юқумли касалликлар инсониятга қадим замонлардан бери маълум. Кўпгина юқумли касалликлар қадимда кенг тарқалиб, оғир кечган ва минглаб одамларни ҳаётдан олиб кетган. Ўша даврдаёқ олимлар вабо, чин чечак, ўлат каби касалликларнинг юқумли эканлигини айтиб, уларнинг тирик қўзғатувчилари бўлиши мумкинлигини тахмин қилганлар. Буқрот уларни «миазма»лар деб атаган. Ҳатто касалликдан сақланишнинг оддий эҳтиёт чоралари ишлаб чиқилган.

Табобат илмининг бобокалони Абу Али ибн Сино (980-1037) ўзининг «Тиб қонунлари» китобида «Касалликдан баъзилари юқумли бўлади, – деб кўрсатади. – Булар мохов, қўтир, чечак, вабо иситмаси, йиринглаган яралар каби хасталиклардир».

Ундан беш аср кейингина италиялик шифокор Д.Фракастро (1483-1553) «Контагиялар ва контагиоз касалликлар» деб номланган китобида юқумли касаллик қўзғатувчиларини тирик мавжудотлар – «онтагиялар» деб атаган. Уларни 3 хил йўл билан: контакт, бемор фойдаланган турли буюмлар ва ҳаво орқали ўтади, деб таъкидлайди олим.

Комментарий қўшиш
Фикр ва мулоҳаза билдирилмади. Биринчи бўлинг!


Шу китобни қуйидаги ном билан ҳам излашмоқда:

Юкумли касалликлар