Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Абдухалил Қорабоев *

Абдухалил Қорабоев

 

Абдухалил Қорабоев 1941 йил 21 сентябрда Андижон вилояти Хўжаобод туманида туғилган. 1965 йилда Тошкент давлат университетини филология факултетини тамомлаган.
Унинг дилбар шеърлари адабий жамоатчилик ва адабиёт мухлисларининг эътиборига сазовор бўлган.
У шоир, ёзувчи, халқ таълими аълочиси сифатида элнинг ҳурматини қозонган.
1978 йил “Кўзларингда қуёшча ўт”, 1998 йил “Тонг ёғдуси” ва “Сизни соғинаман” номли шеърий ҳамда “Ота меҳри” ҳикоя ва очерклар тўпламлари чоп этилган.
Абдухалил Қорабоев “Шонли меҳнат”, “Ўзбекистон маданияти” (ҳозирги “Ўзбекистон адабиёти ва санъати”), “Қишлоқ ҳақиқати” газеталарида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси Андижон вилоят бўлимида ҳамда таълим соҳасида хизмат қилган. Мустақиллик йилларида фаол ижод қилган Абдуҳалил Қорабоевнинг 2005 йилда “Қиёмат” биографик қиссаси, 2011 йилда “Кўнгил” шеърлар тўплами, “Мен қишлоқда яшайман” публицистик мақолалари тўплами чоп этилди.
Оилали, 5 нафар фарзанднинг отаси