Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Алишер Маҳмудов *

Алишер Маҳмудов

 

Маҳмудов Алишер Йўлдошевич 1973 йил 24 мартда Қашқадарё вилоятининг Косон туманида ишчи оиласида туғилган.
1980-1990 йилларда Косон туман 5-сонли (ҳозирги 75-сонли) умумий ўрта таълим мактабида, 1992-1997 йилларда Қарши давлат университети Хорижий тиллар факультети Немис тили таълим йўналишида таҳсил олган. 1997 йил университетни имтиёзли диплом билан тамомлаб, Қарши давлат университети Немис тили ва адабиёти кафедрасида ўқитувчи-ассисент лавозимида иш фаолиятини бошлаган. 2013-2014 ўқув йилида Хорижий тиллар факультетида декан ўринбосари лавозимида ишлаган. 2015 йил 10 февралдан буён Немис тили ва адабиёти кафедраси мудири лавозимида ишлаб келмоқда.
Диссертация мавзуси бўйича жами 26 та илмий иш чоп этилган, шулардан 1 та монография ва 1 та ўқув қўлланма, Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссиясининг докторлик диссертациялари асосий илмий натижалари чоп этиш учун тавсия этилган илмий нашрларда 6 та мақола, жумладан, 4 та республика ва 2 та хорижий журналда чоп этилган.
А.Й.Маҳмудов Бухоро давлат университети ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD Илмий кенгашида “Г.Э.Лессинг ижодида Шарқ ва Ғарб воқелигининг тавсифи (қиёс ва таржима)” мавзусида филология фанлари бўйича фалсафа фанлари доктори илмий даражасини олиш учун диссертациясини ёқлаган.