Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ҳикмат Собиров *

Ҳикмат Собиров

 

Иқтисод фанлари доктори, профессор, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи ҲИКМАТ СОБИРОВ 1923 йилнинг 29 апрелида Тошкент шаҳрида зиёлидар оиласида таваллуд топган. 1949 йил “Туркистон автоном республикаси давлат бюджети” мавзусидаги илмий иши учун иқтисод фанлари номзоди, 1968 йил “Ўзбекистон Республикаси умумдавлат молияси тарихидан” мавзусида докторлик диссертациясини ёқлаган. 1970 йил унга профессор унвони берилган.Иқтисодчи-кадрлар тайёрлашдаги хизматлари учун олимга “Ўзбекистонда хизмат кўрсатган иқтисодчи” юксак унвони ,”Халқлар дўстлиги” ордени, 1998 йил Тошкент молия институти “Фахрий профессори” унвони берилган, 2000 йилда эса олим Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг мукофотига сазовор бўлган.
ҲИКМАТ СОБИРОВ илмий, педагогик ва жамоат ишларида 50 йилдан ортиқ олий таълим тизимида фаолият юритиш, талабалар ва аспиранларга илм бериш, 5 нафар фан номзоди, 2 нафар фан доктори етиштириш, 400 га яқин илмий асарлар, рисолалар, мақолалар, дарсликлар ва монографиялар чоп эттириш билан бирга, буюк мутафаккирларнинг иқтисод ва молия соҳасидаги фикрларини ўрганиш бўйича илмий изланишлар олиб борган. Бу илмий изланишлар орасида ўзбек ва рус тилларида чоп этилган “Ўзбекистон давлат молияси тарихи” дарслиги, Москвада чоп этилган “Всемирная история экономической мысли» китобнинг биринчи жилдида (1986 й) “Ўрта Осиё олимларининг иқтисодий қарашлари”асари, Франциянинг ЮНЕСКО ташкилоти томонидан ўзбек ,рус,инглиз ва француз тилларида чоп этилган “Амир Темур жахон тарихида “(1996 йил, Париж) тўпламида ўз аксини топган “Амир Темур давлатининг иқтисодий ривожланиши ва савдо алоқалари “ , ”Суғурта -100 саволга жавоб” номли илмий ва илмий- оммабоп асарлари ва олимнинг фарзандлари томонидан Ҳикмат Собиров таваллудининг 100 йиллигига бағишлаб чоп этилган “Ибратли умр йўллари “ китоби китобхонлар диққатга сазовордир.