Энди Сиз сотиб олган китобларингизни юклаб олишингиз шарт эмас!
Эътибор беринг: ҳозирда бизнинг сайтимизда сотиб олинган электрон китоблар 3-та усулда ўқилиши мумкин:
мобил илова орқали, Windows-илова орқали ва сайтдаги онлайн-ўқувчи орқали. Батафсил -->

М.М. Вахитов

М.М. Вахитов

 

Вахитов Мубин Мубинович, техника фанлари доктори, профессор. 1951 йил 3 августда Бухоро вилоятининг Ромитан туманида туғилган. 1976 йилда Тошкент политехника институтини “Саноат ва фуқаролик қурилиши” мутахасислиги бўйича имтиёзли битирган. 1982 йилда Москва Бетон ва темирбетон илмий тадқиқот институтида номзодлик диссертациясини ҳимоя қилган. 1985 йилда “Саноат ва фуқаролик қурилиши” кафедраси доценти илмий унвонига тасдиқланган. 1995 йилда Тошкент Архитектура – қурилиш институтининг ихтисослаштирилган кенгашида техника фанлари доктори илмий даражаси учун тайёрланган диссертациясини ҳимоя қилган. 1997 йилда профессор илмий унвони берилган. У 3 дарслик, 10 ўқув қўлланма, 10 монография тайёрлаган ва меъёрий ҳужжатлар тайёрлашда қатнашган, ихтиролар қилган ва долзарб мавзуларга бағишлаб 240 дан ортиқ илмий мақолалар чоп этган.