Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Мансурхўжа Хўжаев

Мансурхўжа Хўжаев

 

Мансурхўжа Хўжаев 1941 йил 15 февралда Фарғона вилояти Қўқон шаҳар Тулабой маҳалласида туғилган. Тошкент молия институтини тамомлаган. 1987 йилдан буён Фарғона водийси ўрмончилик бошқаруви раиси ҳамда бир вақтнинг ўзида Қўқон давлат ўрмон хўжалиги бошлиғи лавозимларида фаолият юритган.
Мансурхўжа Хўжаев Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси. Унинг «Шермуҳаммадбек қўрбоши», «Яшиллик салтанати», «Яшил олам тилсимоти», «Қайтар дунё», «Ўрмоннома», «Қадрнома», «Адолатга бағишланган умр», «Ер ости тилсимоти», «Айтмай дейман-у, бўлган воқеалар-да», «Инсон орзусига ҳали етмаган», «Данғара тилсимоти», «Қайтими бор», «Туркия бўйлаб», «Айтсамми ё айтмасам?», «Учинчи дарё» каби китоблари чоп этилган. «Дўстлик», «Фидокорона хизматлари учун» орденлари ва «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.
Турмуш ўртоғи Майрамхон Ибрагимжонова билан уч нафар фарзандни тарбиялаб, вояга етказишган.
Мансурхужа Хужаев 2020 йили вафот этган.