Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Музаффар Наимов

Музаффар Наимов

 

Наимов Музафар Ўринович 1962 йил 24 февралда Сурхондарё вилояти, Денов шахрида ишчи оиласида таваллуд топган. 1986 йил Ўзбекистон давлат консерваторияси (олдинги М.Ашрафий номли Тошкент давлат консерваторияси)нинг “Хор дирижёрлиги” факультетини тугатган. Унга “Хор дирижёри”, “Хор фанлари ўқитувчиси” ихтисослиги бўйича квалификацияси берилган.
Наимов Музафар Ўриновичнинг Санъатшунослик фанлари ихтисослиги бўйича “Ўзбек маросим қўшиқлари” (ХХ аср Жанубий Ўзбекистон воҳаси мисолида) мавзусидаги илмий ишини 2023 йил 30 ноябрь куни Ўзбекистон давлат консерваториясида ҳимоя қилган.
Унинг 25 ортик мақолалари Республика журналларида, илмий амалий конференцияларида ва чел эл журналларида эълон қилинган (“Тафаккур”, “Санъат”, “Гулистон”, “Мозийдан садо” ва “Театр” журналлари). Унинг бир қатор китоблари, жумладан “Сурхон қўшиқлари” I-II-III, “Қалб наволари” қўшиқлар тўплами, “Фольклор қўшиқлари болалар хори учун” услубий қўлланмаси, “Азиз устозлар” номли қўшиқлар тўплами, “Фолъклор қўшиқлари жўрсиз хор учун” услубий қўлланмаси, “Сурхондарё ижодкорлари” (I-II жилд) услубий қўлланмалари, олийгоҳларнинг мусиқа таълими йўналишлари учун “Фольклор қўшиқлари” ўқув қўлланмаси, “Кўнгил бир наво истар”, “Қадим Сурхон наволари”, “Метар наволари” каби рисолалари нашр этилган.