Ойбек Худойбердиев
Худайбердиев Ойбек Самад ўғли 1995 йил 27 декабрда Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида таваллуд топган. 2012 йил Тошкент шаҳар Яшнабод туманига қарашли 244-сонли умумтаълим мактабини аъло баҳолар билан битирган. 2015 йил Тошкент шаҳар Яшнабод туманига қарашли Авиасозлик касб-ҳунар коллежининг “Буҳгалтерия ҳисоби ва аудит” мутаҳассислиги бўйича тамомлаган. 2018 йил Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг Ижтимоий фанлар факультетининг “Фалсафа” йўналишига қабул қилинган бўлса, сўнгра 2019 йил ўқишини ЎзМУ нинг гуманитар фанлар Тарих факультети “Тарих: мамлакатлар ва минтақалар аро” йўналишига кўчирган.
Болалигиданоқ адабиёт ва ижодга қизиқиши юксак бўлгани боис 7-8 ёшиданоқ шеър ва ҳикоялар машқ қила бошлаган. “Ғазалхон Ёшлигим” танловининг Тошкент шаҳар босқичи ғолиби, шунингдек она тили ва адабиёт бўйича туман ва шаҳар босқичларида бир неча бор фахрли ўринларни қўлга киритган. Матбуотда илк шеъри 2013 йил “Тенгдошлар ижоди ” адабий журналида чоп этилган. Шундан сўнг, то бугунги кунгача “Китоб дунёси”, “Ғунча”, “Гулхан”, “Олтин қалам”, “Шарқ юлдузи”, “Маърифат”, каби қатор газета ва журналларда бадиия, мақола, шеър, ҳикоя, қисса, эртак ва эсселари чоп этиб келинмоқда.
Бугунги кунгача: “Ватаним онаизорим” (Шеърий тўплам-2019), “Куйланмаган қўшиқлар” (Шеърий тўплам-2019) “Симба” (Болалар учун шеър ва ҳикоялар тўплами) каби китоблари нашр этилган.
Поделиться с друзьями в соцсетях