Китоб қандай ўқилади?

Сайтимиздаги электрон китобларни 3 усулда ўқиш мумкин: kitobxon мобиль android-иловаси орқали, kitobxon windows-дастури орқали ёки сайтда онлайн равишда

Батафсил

Китобни қандай сотиб олиш мумкин?

Кетма-кетлик бўйича тавсия: сайтда қандай рўйхатдан ўтиш, сайтдаги шахсий ҳисобни қандай тўлдириш мумкин, керак бўлган китоб учун қандай тўловни амалга ошириш

Батафсил

Сиз муаллифмисиз?

Ҳурматли муаллифлар: Сайтимизда асарларингиз жойлаштирилишини (ёки сайтдан ўчирилишини) истасангиз биз билан шартнома тузиш учун боғланишингизни сўраймиз

Батафсил

Савол-жавоблар

Агар мен Ўзбекистонда бўлмасам, қандай қилиб китоб сотиб олишим мумкин?
Нима учун PDF-форматини юклаб ололмайман?
Интернетсиз китобни қандай ўқиш мумкин?
ва бошқа саволларингизга бизнинг жавобларимиз

Батафсил

Ойбек Холматов *

Ойбек Холматов

 

Ойбек Холматов Илҳомович 1990-йил 10-май куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани “Қўшчинор” МФЙ Янгиқишлоқ (Эшонқишлоқ) қишлоғида таваллуд топган. 2007-йил Шаҳрисабз туманидаги “Ойбек” номли 30-умумий ўрта таълим мактабини, 2009-йил “Чоршанбе қишлоқ касб-ҳунар коллежи”ни тамомлаган. 2011-2021-йилларда Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий Университетининг Тарих факультетида бакалавр ва магистратура йўналишида таҳсил олган. Талабалик даврида юздан ортиқ тарихий мавзудаги илмий мақолалари, юзга яқин шеърлари республика газета ва журналларда эълон қилинган. Жумладан: 2014-йилда “Қадимий Шаҳрисабз тарихидан лавҳалар”, 2015-йилда “Дилкаш шаҳар тарихи” китоблари нашр этилган. 2016-2017-йилларда Шаҳрисабз туманида археологик қидирув ва тадқиқот ишларини олиб бориб, олтита қадимги ёдгорликларни аниқлаб, шу тадқиқот асносида 2018-йилда “Шаҳрисабз ахеологиясидан лавҳалар” номли илмий китобини яратади. Шунингдек, “Бахтсиз севгимизни бахтга элтайлик”, “Вафони билмаган бевафогинам”номли шеърий китоблари ҳам нашр этилди. 2012-2018 йилларда Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси қошидаги “Онажоним шеърият” тўгарагининг фаол аъзоси ҳисобланиб, 2019-йилда ўтказилган “Истеъдодли ёшлар” фестивали иштирокчсига айланиб, “Назим силсиласи” тўплпмида ўнга яқин шеърлари нашр этилган. Ўзбекистон Республикаси “Ўзбекистон либерал – демократик партияси”нинг фаол аъзоси ҳисобланади. Меҳнат фаолиятини Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманидаги 299-мактабда тарих фани ўқитувчилигидан бошлаб, 2016-2017-йиллар Шаҳрисабз шаҳридаги Амир Темур номидаги моддий-маданий тарихий музейида илмий ходим, 2018-2020 йилларда Ўзбекистон ёшлар иттифоқи тизимида ёшлар етакчиси, 2021-2022-йилларда Ўзбекистон Республикаси Фанлар акадимиясида илмий ходим. 2022-2023-йилларда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлигида бошқарма бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият кўрсатган. Ҳозирги кунда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимида ишлаб келмоқда.

СЕН КАБИ ГЎЗАЛМАС
Сен каби гўзалмас мени ҳаётим,
Сўзингдек дил тортмас битган баётим.
Ошиқларинг ичра ночору-ғариб,
Ғуссага ҳамоҳанг қашшоқ бисотим.

Севгимни рад этма, мен бойиб кетай,
Ишқсиз йўқчиликка қолдирма жоним.
Сенга етишмоқлик этганда насиб,
Бахтга йўғриларди ҳар лаҳза оним.

УНУТОЛМАЙСАН
Ҳаёт мени суймаган каби,
Сен ҳам мени сева олмайсан.
Юрагингда нафрат, аланга,
Кунда қарғаб сира толмайсан.

Соф севгимни сўзларга солиб,
Хотирангда қолдирганман из.
Унутиш ҳам келмас қўлингдан,
Ошиғингни, бахти қаро қиз.

ЧЎКДИМ
Бепарво нигоҳлар қаърида чўкдим,
Сулув, гўзалларнинг қолдим тилидан.
Беайиб беаёв айлади ишғол,
Паноҳ топа олдим нафрат дилидан.
Энди севилмайман, мен ҳам севмайман,
Муҳаббат бизларга бўлар бегона,
Беишқ деб аташар кўнглимиз ярим.
Ишқнинг ҳиммати-ла бўлдек девона.

ИШҚ УММОНИ
Ютиб юборгудек лаблари мени,
Нигоҳим безовда босади қадам.
Ғунча лаб яноғин ўпиб оҳиста,
Бўса олмасликка етмайди чидам.
Ҳеч бир лаззат йўқки бундан-да жоҳил,
Ўздан тонар бўлдим, сўнг чўмдим ўйга.
Соҳили кўринмас, чиксиздир уммон,
Измига бўйсундим, солар ҳар кўйга.

МЕНСИЗ
Менсиз яшайверар
Дўстларим шодон,
Севганим севилар тағин бегумон.
Афсус, яқинларим тўкилмас ёши,
Лаҳзада дарс кетар меҳр бардоши.
Кетиш...
Унутилиш...
Қайтмаслик такрор,
Армонлар оташи кўксимни ёқар.
Бу ҳаёт бевафо, бешавқат азал,
Яхшини хўрлабон
Ёмонга боқар.

ЎЛИМ ЙЎҚ
Ёмонга ўлим йўқ, ҳамон яшяпман.
Мусаффо кенликдан оляпман нафас,
Ишқнинг ҳамласидан қутилдим омон,
Унмаган бўлса-да, орзу ва ҳавас.
Сўнг ҳижрон жабри-ла кўксимни тилдим,
Фақат ёмон бўлса яшаркан, билдим.